Ру Ўз O`z En

АГРОИНСПEКЦИЯ ҲУЗУРИДАГИ МАРКАЗДА ДОН УРУҒЛАРИ НАВДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ЮЗАСИДАН CЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

22 Май 2024 427

Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш, уруғликларни махсус участкаларда экиш ва келгусида уларнинг генетик (нав) сифатини текшириш орқали уруғликларнинг муайян турга, навга мансублигини ҳамда нав жиҳатдан софлигини белгилайди.

"Уруғчилик тўғрисида" ги Қонунининг 20-моддасига асосан, уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш "Ўзагроинспекция" томонидан ўтказилади.

Шунингдек, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифаларидан этиб, қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши белгиланган.

Жорий йил, 22 май куни "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази"нинг Тошкент вилояти Қибрай таманида жойлашган уруғчилик йўналишидаги дала тажриба майдонида бошоқли дон экинларининг НАВДОРЛИГИНИ баҳолаш юзасидан семинар ташкил этилди.

Марказда бундай синовлар республикада давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган бошоқли дон уруғлари нав намуналарининг генетик (нав) сифати (навдорлиги)ни баҳолаш бўйича доимий ўтказилиб борилади.

Нав назорати илмий-тадқиқот институтлари, уруғлик етиштирувчи хўжаликлар ва хорижда етиштирилиб (импорт қилинган) Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган, Давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалик экинлари ва истиқболли бошоқли дон экинлари навларининг дориланиб тайёрланган уруғлик тўдаларидан танлаб олиниб, нав намуналарини экиб ўрганиш йўли билан амалга оширилмоқда.

Қонун ҳамда қарорда белгиланган вазифалар, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.

Навларнинг генетик (нав) сифати (навдорлиги) кўрсаткичларини аниқлаш малакали мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ва Ҳукуматнинг тегишли қарор талаблари асосида олиб борилади.

Ҳозирги кунда, Марказнинг 5 гектарлик дала тажриба майдонида “ЎздонмаҳсулотАК тизимидаги дон корхоналари, элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларида экиш учун тайёрланган уруғлик буғдойларнинг 55 та навлари бўйича 3 та авлодидан жами 270 та нав намуналари, яъни кўпайтириш кўчатзори авлодидан 42 та, оригинал (суперэлита) авлодидан 120 та ва элита авлодидан 108 та нав намуналари экилиб парвариш қилинмоқда.

Бундай нав синовларини ўтказишдан асосий мақсад, қонун, ҳукумат қарорлари ва қонуности норматив ҳужжатлар ижроси таъминлаш бўлса, иккинчидан, республикада давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган уруғликларнинг генетик (нав) сифатини таъминлаш, нав аралашмалари юқори бўлган майдонларидан уруғлик дон олинишини олдини олиш, навдорликнинг бузилиб кетиши, яъни нав аралашишини олдини олиш, дон сифатини яхшилаб бориш ҳамда уруғлик дон етиштирувчи субъектларга навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғликлар етказиб беришдан иборатдир.

Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати

 

Text to speech