Ру Ўз O`z En

Агроинспекция ҳузуридаги Марказда "Касбий маърифат" соатлари ўтказилди.

10 Апрель 2023 1458

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзагроинспекция»нинг тегишли буйруқларига асосан ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича Вазирлик томонидан амалий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Хукуматининг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган норматив хуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида, ҳамда соҳага оид ислоҳотлар, амалга оширилаётган тадбирлар ва келгусидаги вазифалар", "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, эришилган натижалар ва истиқболли вазифалар тўғрисида", "Доривор ўсимликлар етиштириш соҳасига оид ислоҳотлар, амалга оширилаётган тадбирлар ва келгусидаги вазифалар" ҳамда "Республикада ғаллачиликни ривожлантиришга оид 2021-2022 йилларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар моҳияти, амалга оширилган натижалар ва галдаги вазифалар тўғрисида" ги  мавзуларда видеодарсликлар асосида "Касбий маърифат" соатлари ўтказилиб, Марказ ходим ва мутахассисларининг мавзуларни тўлиқ ўзлаштириши таъминланмоқда.

 

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" Давлат унитар корхонаси

Text to speech