Жорий йилнинг 15 март санасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида соҳага оид олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандиуми имзоланган эди.
Мазкур келишув натижаси ўлароқ, бугун Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Агроинспекция ташаббуси билан таъмирланиб, замонавий жиҳозланган махсус ўқув хонасининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда "Ўзагроинспекция" дан тайинланган вакил - бошқарма бошлиғи А. Ғаффаров, Олийгоҳ раҳбарияти ва бошқа давлат органлари мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Меҳмонларнинг махсус ўқув хонасига ташрифидан олдин Институт биринчи проректори Баҳодир Мирзаев сўзга чиқиб, дастур доирасида амалга оширилаётган бундай лойиҳада Инспекция ташаббусини олқишлади ва чуқур миннатдорчилик билдирди.Шунингдек барча шароитлар мужассам бундай ўқув хоналари келгусида соҳага оид салоҳиятли кадрлар етиштиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг анъанага мувофиқ расмий лента кесиш маросими бўлиб ўтди ва иштирокчилар фойдаланишга топширилган махсус ўқув хонаси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар