Ру Ўз O`z En

Агротехника тадбирларини вақтида бажармаган фермер ва кластер раҳбарлари огоҳлантирилмоқда

2 Март 2022 1447

Самарқандлик деҳқонлар ризқ-насиба яратишдак эзгу ишларни бир зум ҳам сусайтиргани йўқ. Шу мақсадда парваришланаётган 94 минг 230 гектар ғалла майдонларида биринчи баҳорги озиқлантириш ишлари тўлиқ якунига етказилди.

Мазкур муҳим агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан доимий назоратга олиб борилди.  

Айни кунларда вилоят ғаллакорлари ғаллани иккинчи баҳорги озиқлантириш ишларига пухта ҳозирлик кўришмоқда.

Жумладан, вилоятдаги 13 та ғаллачилик кластер корхоналари томонидан ғаллани иккинчи баҳорги озиқлантириш ишларига талаб этиладиган 28 минг 511 тонна азотли минерал ўғитнинг, бугунги кунда 25 минг 161 тоннаси ёки 88 фоизининг захираси яратилди.

Шунингдек, ғаллани баргдан озиқлантириш ишлари ғалла ривожида муҳим аҳамиятга эга. Буни тўғри англаган миришкорлар томонидан вилоятда мавжуд 412 дона ОВХ пуркагичлар билан 30 минг гектар ёки 32 фоиз ғалла майдонлари баргидан озиқлантирилди.

Бугунги кунда вилоятда 5948 гектар ғалла майдонлари найчалаш фазасида ривожланаётганлиги маълум бўлди.

Мисол учун, Пахтачи туманида 775 гектар, Каттақўрғон туманида 698 гектар, Нарпай туманида 696 гектар, Иштихон туманида 596 гектар, Пастдарғом туманида 595 гектар, Пайариқ туманида 589 гектар ғалла майдонлари найчалаш фазасида ривожланмоқда.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва  туманлар бўлимлари томонидан 2022 йилнинг январь ва февраль ойлари давомида 23884 гектар ғалла майдонларида назорат тадбирлари ўтказилиб, 278 та фермер хўжаликларининг 1496 гектар ғалла майдонларида агротехник тадбирлар бузилганлиги аниқланди.

Аниқланган хато-камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида, инспекция томонидан фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига 156 та огоҳлантириш, 31 та ёзма кўрсатма ва 10 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Вилоятда парвариш қилинаётган ғалла майдонларидан мўл ҳосил олиш учун, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан, ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг бажарилиши бўйича доимий назорат тадбирлари олиб боради.

Адилжон Арзиқулов, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори 

Text to speech