Ру Ўз O`z En

Агротехника тадбирлари сифатсиз ўтказилгани юзасидан таъсир чоралари кўрилмоқда

10 Июнь 2021 2373

Андижон вилоятининг турли тупроқ-иқлим шароитларида ғўза парваришида ўзига хос агротехник тадбирларни амалга оширишни тақозо қилади.

Шу нуқтаи назардан фермерлар ва жойлардаги масъул ходимлар ғўза навларини морфологик ва биологик хусусиятларини ва вилоятнинг турли тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб, ғўза навларини парваришлашда “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан жорий йилда пахтадан кафолатли, мўл ва сифатли ҳосил олинишини таъминлаш юзасидан тизимли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

 

 Ғўза қатор ораларига ишлов беришни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши гоммоз, илдиз чириш касалликларининг олдини олиб, ғўзани дуркун ўсиб-ривожланишини таъминлайди. Шу мақсадда бугунгача вилоят бўйича ғўза майдонларида 4,0 марта культивация ишлари сифатли амалга оширилди.

Инспекциянинг қатъий назорати асосида жойларда культиваторларни “отряд” ва “наряд” усулида ишлатилиши таъминланиб, мавжуд 1770 та культиваторларни тўлиқ мавсумга жалб этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, инспекторлар томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Бўстон туманидаги Озод, Шодмонов, Жалақудуқ туманидаги Қатортол, Ёрқишлоқ, Бештол, Қўрғонтепа туманидаги Қўрғонтепа, Дўстлик, Қаҳрамон ҳудудларининг ҳар бирида 180-220 гектар, Улуғнор туманидаги Истиқлол, Гулистон ҳудудларида 220-250 гектар майдонларда сифатсиз, кесакли ва саёз культивация ўтказилганлиги аниқланиб, ушбу камчиликларга йўл қўйган фермер хўжаликларига нисбатан белгиланган таъсир чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, назорат тадбирлари давомида, Андижон туманидаги “Водий кластер текстилМЧЖ, Пахтаобод туманидаги “Сарвиноз парвоз”, “Ғанибой Мўътабархон”, Балиқчи туманидаги “Модерн агрокултур” каби фермер хўжаликлари ғўза майдонларида культиваторлар ишчи органлари яроқсиз ҳамда тўлиқ бутланмаган ҳолда ишлатилаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ниҳолларнинг яхши ўсиб-ривожланиши, юқори ва сифатли ҳосил бериши учун уларни қўшимча равишда баргдан озиқлантиришда суспензия ва стимуляторларни сепишни тақозо этади. Шу мақсадда, вилоят бўйича мавжуд 568 та пуркагичлар мавсумга жалб этилиб, ғўза майдонлари 2,7 марта суспензия билан баргидан озиқлантирилган.

Бироқ, вилоятда ғўзани сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши кураш бўйича ҳам бир қатор камчиликлар аниқланган, жумладан назорат тадбирлари давомида айрим ҳудудларда ғўза майдонлари атрофларини ИСО эритмаси билан ишлаш, суспензия сепиш, меъёр бўйича феромон тутқичларни ўрнатиш, профилактика учун биомаҳсулотлар билан ишлов бериш тадбирлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги маълум бўлди.

Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан ғўза парваришида 1877 та ҳолатда 7465 гектар майдонда, шундан, 320 та ҳолатда 1397 гектарда сифатсиз культивация ўтказиш, 50 та ҳолатда 270 гектарда сифатсиз ягона қилиш, 520 та ҳолатда 2610 гектар майдонларни бегона ўтлардан тозаламаслик, 142 та ҳолатда 521 гектар ғўза майдонларини шира-трипс билан зарарлаганлиги, 86 та ҳолатда 250 гектар ўргимчаккана билан зарарланган майдонларга ишловлар ўтказилмаганлиги аниқланиб, бу ҳолатлар бўйича фермер хўжаликлари, тегишли ташкилот ва корхоналарга 846 огоҳлантириш ва 165 та кўрсатмалар берилган ҳамда 18 та туман ҳокимликларига тақдимномалар киритилган.

Вилоятда 2021 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ғўза парваришида амалга оширилаётган барча агротехник тадбирлар “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, деҳқонларимиз билан ҳамкорликда мўл ҳосил учун замин яратилмоқда.

 

У. Муҳаммедов, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси “Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими” катта инспектори          

Text to speech