Ру Ўз O`z En

Аҳоли учун сифатли озиқ-овқат захираси яратилди

20 Сентябрь 2021 1689

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорининг 1-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида Агроинспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан мазкур йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Соя экинидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида тупроқ унумдорлиги ҳамда сув таъминоти яхши бўлган майдонларни танлаб олиниб, экинни тупроқ шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилиши тўлиқ таъминланди.

Вилоят туманларида жорий йилнинг ўзидаёқ инспекторлар томонидан илк бор 22 минг 338 гектар ғўза қатор орасига соя экинининг сифатли ва ўз вақтида экилиши қатъий назоратга олинди.

 Жумладан, соя экинини экиш учун ЕС Ментор навининг R-1 авлодидан 280 тонна, Память навининг R-1 авлодидан 60 тонна, Сирелия навининг R-1 авлодидан 60 тонна, Арлета навининг R-1 авлодидан 320 тонна, Спарта навининг R-1 авлодидан 120 тонна, Веда навининг R-1 авлодидан 80 тонна ва Пруденс навининг R-1 авлодидан 20 тонна сертификатланган сифатли уруғлик сарфланди.    

 Вилоятимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, хусусан, ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, импорт ҳажмини қисқартириш, чорвачилик ва паррандачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлашда соя экинининг аҳамияти катта. Дуккакли ўсимлик ҳисобланган соя барча қишлоқ хўжалик экинлари – кузги ғалла, ғўза, маккажўхори, сабзавотлар ва бошқа экинлар учун энг яхши ўтмишдош экин ҳисобланади.

 Жорий йилда соя экинидан жами 10 минг 127 тонна ҳосил йиғиб-териб олиниб, шундан 879 тоннаси R-2 авлодли сара уруғликни ташкил этади. Жамғарилган уруғлик билан 2022 йилда вилоятда соя экини экиш учун уруғлик эҳтиёжи тўлиқ таъминланади, яъни келгуси йилда  25 минг 100 гектар майдонга соя экини экиш имконияти мавжуд бўлади.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси инспекторлари томонидан ушбу йўналишда назорат тадбирларининг ўтказилиши тизимли давом эттирилади.

"Ўзагроинспекция" Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech