Ру Ўз O`z En

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ва унинг ҳудудий тажриба станцияларида бугунги кундаги мавжуд мевали дарахт ҳамда ток кўчатлари “Ўзагроинспекция” томонидан таҳлил қилинди.

24 Август 2021 5473

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарорининг 2-боб, 11-банди, д-кичик бандига асосан, “Ўзагроинспекция” томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш вазифаси белгилаб берилган.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, ўтказилган ўрганишлар давомида, ушбу илмий тадқиқот институтининг бугунги кунда Республика бўйича 15 та ҳудудий тажриба станциялари фаолият олиб бораётганлиги маълум бўлди.

Мазкур тажриба станцияларда, бугунги кунда куз ойларида барпо этиш мақсадида жами 6 млн 187 минг дона турли хил кўчатлар тайёрланган бўлиб, булар, 2 млн 964 минг дона мевали, 20 минг дона цитрус мевали ва 3 млн 169 минг дона ток кўчатлари мавжуд эканлиги аниқланди.

Ушбу тайёрланган кўчатлардан, 2 млн дона уруғ мевалилар, 595 минг дона данак мевалилар, 153 минг дона ёнғоқмевалилар, 18 минг дона субтропик, 11 минг дона тут, 20 минг дона цитрус мевалилар ва 3 млн 169 минг дона ток кўчатлари тайёрланиб, шундан, 1 млн 162 дона хўраки, 972 минг дона кишмишбоп ва 1 млн 35 минг дона винобоп навли кўчатларни ташкил этади.

Шунингдек, инспекциянинг барча ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан, тажриба станцияларда етиштирилган мевали дарахт ва ток кўчатларига фитосанитар сертификати мавжудлиги, кўчатларга белгиланган тартибда нав гувоҳномаси берилганлиги, O‘zDSt 1192:2019 стандарт талабларга жавоб бериши ҳамда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига ушбу кўчатларни ўз муддатида етказиб берилиши назорат қилиб борилади. 

 

 “Ўзагроинспекция

катта инспектори З.Исматов

Text to speech