Ру Ўз O`z En

Ғалла ўриш комбайнлари шай ҳолатга келтирилмоқда

11 Май 2022 1658

Жорий йилда етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғимга пухта тайёргарлик кўриш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эгадир.

Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида мавжуд бўлган ғалла ўриш комбайнларини сифатли таъмирлаш ишларига бу йил ҳар йилгидан ҳам эртароқ киришилди.

Етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун 2022 йилда жами 34 дона ғалла комбайнлари қатнашиши режалаштирилган ва уларнинг барчаси туманда фаолият юритиб келаётган "TCT Cluster” МЧЖ ХКга қарашли МТП ММТП биносига йиғилган бўлиб, ҳозирда таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

Мавсумга жалб этиладиган ғалла ўриш комбайнларининг 34 донаси яни 100 фоизи юқоридаги кластерга тегишли техниклардир.

Мазкур техникаларни таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар «Ўзкейссервис» ҚК ва «Ўзклаассервис» корхоналарининг ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилиб, таъмирлаш учун талаб этиладиган 710 млн.сўмлик маблағи ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, керакли эҳтиёт қисмлар таъминот корхоналаридан ўз вақтида етказиб берилиб, сифатли таъмирлаш ишлари "Ўзагроинспекция"нинг туман бўлими ва туман Ички ишлар бўлими томонидан доимий назоратга олиниши натижасида шу кунга қадар 29 донаси ёки 85 фоизи таъмирдан чиқарилган.

Ғалла ўриш комбайнларининг барчаси замонавий юқори унумли комбайнларни ташкил этиб, эски русумдаги ғалла ўриш комбайнларини далага киришига йўл қўйилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига асосан 2022 йил ғалла ўрими мавсумида иштирок этадиган комбайнларни таъмирлашни якунлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб борилмоқда ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берилган.

 О. Баратов, «Ўзагроинспекция»нинг  Қуйичирчиқ туман бўлими Техникалар ҳолатини назорат қилиш шўбаси катта инспектори  

Text to speech