Ру Ўз O`z En

Ёғ-мой корхоналарнинг пахта техник чигитиниқайта ишлаш фаолияти назоратда

14 Апрель 2025 160

«Ўзагроинспекция» томонидан ёғ-мой корхоналарида пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишланиши ҳамда маҳсулотларнинг сифатини тасдиқловчи гигиеник хулосага эга эканлиги, қайта ишлаб олинган маҳсулотларнинг техник регламентлар ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлиги ёғ-мой корхоналари томонидан таъминланганлиги устидан доимий назорат йўлга қўйилган.

2025 йил I чорагида ўтказилган ўрганиш даврида 15 та ёғ-мой корхоналаридан 6 таси қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ фаолият юритаётганлиги, 9 та корхоналар фаолияти эса мувофиқ эмаслиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан корхоналарга нисбатан жами 15 та (9 та ёзма кўрсатма, 6 та огоҳлантириш) таъсир чоралари қўлланилди.

Шунингдек, пахта техник чигитини қайта ишлаш учун тўлиқ технологик цикл (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари)га ва қайта ишлаб олинган маҳсулотларнинг сифатини тасдиқловчи гигиеник хулосага эга ҳамда маҳсулотларнинг техник регламентлар ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқ деб топилган корхоналар юзасидан маълумотлар Республика товар хом-ашё биржасига киритилмоқда.

Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими

Text to speech