Ру Ўз O`z En

Навоий вилояти Қизилтепа туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар, етиштирилаётган маҳсулотлар, эришилаётган ютуқлар акс этган кўргазма ва арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкиллаштирилди.

27 Февраль 2025 446

Навоий вилоят ҳокими Н. Турсунов Қизилтепа туман ҳокими Б. Бобомуродов ҳамда Агроинспекциянинг Қизилтепа туман бўлим бошлиғи Z.Karimov ҳамда туман мутахассислар томонидан бир гуруҳ қизилтепаликларнинг меҳнатлари эътироф этилиб,томорқасидан самарали фойдаланаётган фуқароларга мотокултиватор олиш учун сертификатлар топширилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун янги мавсум олдидан қизилтепалик фермерларга янги йирик техникаларнинг калитлари топширилди. Бу гал қизилтепаликлар 1 та ғалла ўрими комбайни ва 10 та юқори унумли тракторлар харид қилишган.

Text to speech