Ру Ўз O`z En

Андижон: ер қонунбузарлик натижасида ҳисобланган зарарлар айбдор шахслардан ундирилади

1 Июль 2024 1253

Ўзагроинспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларларидан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан,Асака тумани Ғ.Ёқубов номли массивидаги “Оқ бўйра агро” фермер хўжалиги фермер хўжалиги фойдаланувидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 368-контурдаги 75 балл бонитетга эга бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлардан фуқаролар Т.П, Э.Ғ, Р.Т, И.Мларнинг ҳар бири томонидан 0.06 гектар майдон ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, жами 0.0275 гектар майдонга ноқонуний бетон пойдевор ва уй-жой қурилиши натижасида суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган.

Шунингдек, Фуқаро М. И. томонидан Асака тумани “Шарқ Ҳақиқати” массивидаги “Озод таровати” фермер хўжалиги фойдаланувидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 22-контурдаги 68.8 балл бонитетга эга бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлардан фуқаро М. И. томонидан 0.012 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 0.0115 гектар майдонга ноқонуний уй-жой қурилиши натижасида суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарган.

Фуқаро Ё. Б. томонидан Асака тумани “Ғалаба” массивидаги “Саболи тонг муруввати” фермер хўжалиги фойдаланувидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 328-контурдаги 64.1 балл бонитетга эга бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлардан 0.06 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 0.0610 гектар майдонга ноқонуний уй-жой қурилиши натижасида суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарган. Бунинг натижасида 60 млн 958 минг 271 сўм зарар етказилган.

Фуқаро А. Д. томонидан Асака тумани “Ғ.Ёқубов” массивидаги “Асака ипак тола” МЧЖ фойдаланувидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 58-контурдаги 76.5 балл бонитетга эга бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлардан 0.06 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 0.0120 гектар майдонга ноқонуний бетон пойдевор қурилиши натижасида суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарган. Бунинг натижасида  14 млн 311 минг 575 сўм зарар етказилган.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 25-майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалик муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низомида ўзбошимчалик билан  ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорлари ҳисобланганда 7 та ҳолатда жами 156 млн 356 минг 302 сўмни ташкил этади.

Юқоридагиларга асосан, ўзбошимчалик билан қурилиш қилиб олган жисмоний шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва етказилган зарар миқдорини айбдор шахслардан ундириб, ер қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

А.МамаджоновК.Мамаджанов Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси мутахассислари

Text to speech