Ру Ўз O`z En

Андижон: ғўза майдонларида агротехник тадбирларининг бориши

4 Июль 2024 1182

Айни кунларда Андижон вилоятининг пахта далаларида ҳам ғўза парвариши билан боғлиқ муҳим агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Июнь-июль ойлари эса ғўза парваришида долзарб палла ҳисобланади. 

Агротехник тадбирларнинг кечиктирмасдан, сифатли қилиб ўтказилиши Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.

 

Вилоятида 2024-йил ҳосили учун 71 минг 331 гектар майдонда ғўза парвариш қилинаётган бўлиб, бугунги кунда ғўза майдонларида 7,7-марта культивация, ғўзани баргидан озиқлантириш ишлари 5,4 марта, минерал ўғитлар билан 3-озиқлантириш 1 минг 911 гектар, 1-суғориш ишлари  58 минг 383 гектар майдонда амалга оширилди.

Шунингдек, ғўза майдонларининг 12 минг 482 гектари ёки 17 фоизи гуллаш, 40 минг 683 гектари ёки 57 фоизи 1-2 кўсак ва 18 минг 166 гектари ёки 25 фоизи 3-4 кўсакда ривожланиш фазасида ривожланмоқда.

Бундан ташқари, пахтадан юқори ҳосил олиш ва юқори даромадни кўзлаган фермер хўжаликлари, бугунги кунда азотли ўғитларнинг ўртача йиллик меъёрининг асосий қисми билан ғўзани озиқлантираётганлиги яхши натижа бермоқда.

Айни пайтда, ҳудудларда ғўза майдонларини азотли минерал ўғитлар билан иккинчи озиқлантирилиш ишлари якунланмоқда.  

Инспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан мавсумда ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида ғўза майдонларида бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Мазкур йўналишда ҳудудларда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган , бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарларига 684 та огоҳлантириш ва 3 та тақдимнома киритилди.

Хусусан, кундан кун бўй чўзиб, ривожланиб бораётган ғўза майдонларида барча агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш ва аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш мақсадида, фермер хўжаликлари раҳбарларига 684 та огоҳлантириш хатлари ва тақдимномалар киритилди.

Зеро, ҳосилнинг мўл бўлиши бугунги сайи-ҳаракатларга боғлиқ.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати.

Text to speech