Ру Ўз O`z En

Андижон: Қишлоқ хўжалиги техникларидан фойдаланишда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

30 Сентябрь 2021 1538

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилояти бошқармаси томонидан Ҳукуматнинг “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш” тўғрисидаги 325-сонли қарори ижросини жойларда бажарилишини назорат қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 990 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 25 таси текшириш ва 965 таси мониторингларни ташкил этади. Ўтказилган 25 та текширишларнинг 8 таси тегишли тартибда Тадбиркорларни ҳимоя қилиш вакиллигидан рухсат олинган ҳолда амалга оширилган бўлса, қолган 17 таси давлат корхоналарида ташкил этилган.

Олиб борилган назорат тадбирлари давомида 748 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 273 та ёзма кўрсатма, 5 та ташкилотга тақдимномалар киритилди. 469 та шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди.  1 та маъмурий чора, тегишлилиги бўйича Суд органлари юборилди.

Кўрилган 695 та маъмурий чоралар натижасида, фуқароларга нисбатан 89 млн. 528 минг 900 сўмлик жарималар қўлланилиб, ҳисобот даврида 26 млн. 439 минг 100 сўмлик жарималар   100 фоизлик, 42 млн. 612 минг 400 сўмлик жарималар соддалаштирилган тартибда 70 фоиз миқдорида ундирилиши таъминланди.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида "Ўзагроинспекция"нинг Андижон вилоят бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ ЙХХБ ҳамкорлигида қўшма рейдлар ташкил этилиб, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ҳар бир туманда рейд ўтказилиши белгилаб олинган. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни туманларда туман Агроинспекция ходимлари ва ИИБ ЙХХБ лар билан ўтказилган қўшма рейдлар натижасида  14 нафар шахслар томонидан қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди. Келгусида Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўйича назорат тадбирлар мунтазам олиб борилиши таъминланади.

 

У. Абдуллаев, Жамоатчили билан алоқалар бўлими бош инспектори,                                                                                              

А.Комилов, Техника ҳолатини назорат қилиш бўлими  бош инспектори.                  

Text to speech