Ру Ўз O`z En

Андижон вилояти туманларида «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш» бўйича амалга оширилаётган ишлар

19 Август 2021 1991

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш” тўғрисидаги 325-сонли қарори билан Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалардан фойдаланишни назорат қилиш "Ўзагроинспекция" зиммасига юклатилган.

Ушбу қарор ижросини жойларда бажарилишини назорат қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 843 та назорат тадбирлари ўтказилди. Шундан 24 таси текшириш ва 819 таси мониторинг. Ўтказилган 24 та текширишларнинг 7 таси тегишли тартибда Тадбиркорларни ҳимоя қилиш вакиллигидан рухсат олиб амалга оширилган бўлса қолган 17 таси давлат корхоналарида ўтказилди.

Олиб борилган назорат тадбирлари давомида 631 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 212 та ёзма кўрсатма, 3 та ташкилотга тақдимномалар киритилди. 415 та шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди. 1 та маъмурий чора, тегишлилиги бўйича Суд органлари юборилди.

Кўрилган 415 та маъмурий чоралар натижасида, фуқароларга нисбатан 79 млн 682 минг 100 сўмлик жарималар қўлланилиб, ҳисобот даврида 27 млн 505 минг 100 сўмлик жарималар 100 фоизлик, 34 млн 993 минг 800 сўмлик жарималар соддалаштирилган тартибда 70 фоиз миқдорида ундирилди.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида "Ўзагроинспекция"нинг Андижон вилоят бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ ЙХХБ ҳамкорлигида қўшма рейдлар ташкил этилиб, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни хар бир туманда рейд ўтказилиши белгилаб олинган. Жорий йилнинг 12 август куни туманларда туман Агроинспекция ходимлари ва ИИБ ЙХХГлар билан ўтказилган қўшма рейдлар натижасида  22 нафар шахслар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Келгусида Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўйича назорат тадбирлар мунтазам олиб борилиши таъминланади.

 

Жамоатчили билан алоқалар бўлими бош инспектори: У. Абдуллаев

Техника ҳолатини назорат қилиш бўлими бош инспектори:  А.Комилов

Text to speech