Ру Ўз O`z En

Андижон вилояти: ёғ-мой корхоналари фаолиятида қонун устуворлиги таъминланмоқда

15 Апрель 2022 1876

Агросоҳада қонунчиликни таъминлаш мақсадида, “Инспекция”нинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимларининг таркибий тармоқ инспекторлари томонидан доимий назорат ўрнатилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5031-сонли қарорига асосан 2021 йил 15 июндан бошлаб пахтадан олинган чигит, пахта мойи ва қайта ишланган чигит чиқиндилари ички бозорда фақат биржа савдолари орқали, бозор тамойиллари асосида реализация қилиниши белгиланган бўлиб, ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича Андижон вилоятида фаолият юритаётган ёғ-мой корхоналарида мониторинг таҳлиллари олиб борилмоқда.

Ўтган 2021 йил давомида инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан мавжуд 46 та ёғ-мой корхоналарида мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида юқоридаги корхоналардан фақатгина таси ўз фаолиятини қарорда белгиланганидек ёғ-мой ишлаб чиқаришни тўлиқ цикл талаблари асосида олиб бораётганлиги аниқланди.

Бироқ, 41 та корхона ўз фаолиятини қарор талабларига зид равишда, тўлиқ технологик циклни йўлга қўймаган ҳолда, ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик сертификатлари олмай туриб фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланди.

Ушбу корхоналарнинг фаолияти назорат тадбирлари хулосасига асосан тўхтатилди.

Холат юзасидан 24 та корхонага ёзма кўрсатмалар берилган бўлса, та ҳолат юзасидан тўпланган маъмурий ҳужжатлар, қонуний чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга жўнатилди.

Асосий мақсад, ички истеъмол бозорини сифатли ва арзон ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда халқаро талабларга мос, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборатдир.

 

Д.Исақов, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси бош инспектори                                             

У.Абдуллаев, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош инспектори              

Text to speech