Ру Ўз O`z En

Андижон вилоятида айни вақтда 1 минг 200 дан зиёд чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади

12 Февраль 2021 2113

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4576 қарори юзасидан ушбу соҳа тармоқларини янада ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда наслчилик-селекция ишларини тубдан яхшилаш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Шу асосда Инспекция вилоят бошқарма бошлиғининг буйруғи ишлаб чиқилиб, унга кўра, вилоятдаги мавжуд 558 та қорамолчилик, 83 та паррандачилик, 63 та қўйчилик, 10 та эчкичилик, 457 та балиқчилик, 22 та асаларичилик, 7 та қуёнчилик, 7 та йилқичилик, 7 та пиллачилик бўйича жами 1214 та чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари кўрсатгичлари тўғрисида электрон база шаклантирилиб, ушбу хўжаликларини белгиланган талаблар асосида назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан назорат ўрнатилган. Мазкур қарорга асосан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида импорт қилинган наслдор қорамолчилик йўналишидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қарорда белгилаган талаблар асосида субсидия маблағлари олиш юзасидан вилоятда 2 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тайёрланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, юқоридаги қарор талабларига тўғри келмаганлиги сабабли қайтарилган ва давлат бюджети талон – тарож қилинишининг олди олинишига эришилди.

Бўлимларидаги чорвачилик наслчилик ишини устидан назорат қилиш катта инспекторларини томонидан жорий йилнинг 30 январгача туманлардаги чорвачилик ихтисослашган фермер хўжаликларидан техникалари ва бошқа низомдаги талабларидан келиб чиқиб жами 25 млн 373 минг сўм ундирилди ҳамда Улуғнор туманида жойлашган балиқчилик йўналишидаги фермер хўжалик раҳбари иш юритувчисига “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли” қоидаларини бузганлиги учун МЖтКнинг 74 модда, 2-қисмига биноан маъмурий жарима қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг.2017 йилда 16 сентябрдаги “Ҳалқаро тикланиш ва тараққиёт банки хамда ҳалқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3283-сонли қарори доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Хўжаобод туманида четдан наслли қорамоллар олиб келиниши ва парвариш қилиниши хамда наслчилик ишларини ривожлантириш юзасидан мониторинг тадбири олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман прокуратурасига маълумотлар киритилди.

Бундан ташқари, қабул қилинган соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан туман ҳокимликлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа ташкилотларга 2021 йил январь ойи якуни билан жами вилоят бўйича жами 136 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 1 та маъмурий, 4 та тақдимномалар, 92 та ёзма кўрсатмалар, 45 та огоҳлантириш хатлари ва бошқа соҳага оид бўлган меъёрий-ҳужжатларга асосан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли хўжалик юритувчи субъект ва давлат ташкилотларига назорат тадбирлари юзасидан хатлари киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги1 “Наслчилик мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 100-сонли қарор талаблари бажарилиши бошқарманинг чорвачилик ишини назорат қилиш бўлими томонидан назоратга олиниб, "Наслчилик хўжалиги" тоифасига ўтказилишида белгилаган талаблар асосида қорамолчилик йўналиши бўйича 4 та наслчилик мақомини олиш юзасидан тақдим этилган хужжатлар кўриб чиқилди. Шундан 2 тасида ҳужжатлар тўлақонли расмийлаштирмаганлиги сабабли қайта кўриб чиқиб, камчиликлар бартараф этилиши учун қайтарилди.

 

Н. Ашуров, “Ўзагроинспекция” Андижон вилоят бошқармаси, Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш

бўлими бош инспектори

 

Text to speech