Ру Ўз O`z En

Андижон вилоятининг бешта туманида ғалла майдонларига кимёвий ишлов бериш жараёнлари тўлиқ якунланди

15 Апрель 2021 2137

Андижон вилояти ғаллакорлари томонидан 2021 йил ҳосили учун ғалла майдонларида агротехник тадбирлар эрта баҳорданоқ уюшқоқлик билан бошлаб юборилган. Маълумот учун, вилоятда жорий йил ҳосили учун 76000 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилган.

Шунингдек, ғалла майдонларини минерал ўғитлар билан озиқлантириш, шарбат усули билан маҳаллий ўғитларни ғалла майдонларига суғориш орқали етказиб бериш ва яна бир энг долзарб агротехник тадбирлардан бири бўлган ғалла майдонларини суспензия орқали баргидан озиқлантириш ҳамда занг касаллигига қарши фунгицид, бегона ўтларга гербицид ва биостимуляторларни тўртлик аралашма усулда сепиш ишлари вилоятнинг барча туманларида кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши “Ўзагроинспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан назоратга олинган.  

Бундан ташқари, ғалла майдонларига тўртлик аралашмаларни белгиланган график асосида, мақбул об-ҳаво шароитида уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш учун 355 та пуркагичлар жалб қилинган бўлиб, булардан 269 донаси ОВХ пуркагичлар ва 86 та штангали пуркагичлардир.

Вилоятда мавжуд ғалла майдонлари мавсум бошидан буён икки маротаба суспензия орқали баргидан озиқлантирилди. Бу эса ўз навбатида ғалладан қўшимча юқори ҳосил олиш учун замин яратилади.

Хусусан яъна бир маълумот ўрнида, эрта баҳорда ғалла майдонлари минерал ўғитлар бин баргидан озиқлантирилса, экиннинг ривожланиш жараёнини янада тезлаштиради, баргларининг сатҳи қалинлашиб, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ошиши баробарида фотосинтез жараёни яхшиланади, шу билан бирга ўсимликнинг ўсиб ривожланиши жадаллашишига олиб келади.   

Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида, вилоятнинг Андижон, Асака, Булоқбоши, Избоскан ва Хўжаобод туманларида парвариш қилинаётган ғалла майдонлари касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов бериш ишлари тўлиқ якунланганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, вилоятда парвариш қилинаётган ғалла майдонларида амалга оширилаётган ҳар бир агротехник тадбир “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан доимий назоратга олиниб, аниқланган камчликларни жойида бартараф қилиш чоралари кўриб келинмоқда.

И.Исаев, "Ўзагроинспекция" Андижон вилоят бошқармаси, Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими катта инспектори                                                          

 

 

Text to speech