Ру Ўз O`z En

Андижонда жорий йилнинг ўтган даврида техникадан фойдаланиш юзасидан 700 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

17 Июнь 2022 1466

Жорий йилнинг 11- февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама этилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилган эди.

Йиғилишдан хулоса қилинган ҳолда, Инспекция органлари ўз олдига бир қатор вазифаларни белгилаб олди. Топшириқларни ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан «Ўзагроинспекция»нинг Андижон вилоят бошқармаси, туманлар бўлимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида техникадан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан 15 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Андижон шаҳрининг Навоий шох кўчасида ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Р.H. бошқарувида бўлган «МТЗ-82» русумли трактор, Худди шунингдек, Олтинкўл туманининг Қораёнтоқ МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро A.Н. бошқарувида бўлган «Беларус-80» русумли тракторлар текширилганда ушбу тракторлар техник носоз ҳолда бошқарилаётганлиги аниқланди.

Андижон тумани ҳудудидан ўтувчи м-36 автомобиль йўлининг Найман МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро И.У бошқарувида бўлган «ТТЗ-80-10» русумли трактор тўхтатиб текширилганда техникани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан МЖтКнинг 112 ва 135- моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Ҳукуматнинг “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан «Ўзагроинспекция»нинг Андижон вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган январь-июнь ойлари давомида 815 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 756 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 409 та ҳолатда ёзма кўрсатма берилган бўлса, 339 та ҳуқуқбузарликларга нисбатан инспекция органларининг ваколат доирасида чора қўлланилди, 264 та ҳолат бўйича огоҳлантиришлар берилди. Юқоридаги тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

А. Комилов, "Ўзагроинспекция" Андижон вилоят бошқармаси бош инспектори

Text to speech