Жорий йил ҳосилидан уруғлик дон етиштирувчи 2 956 нафар уруғчилик хўжаликларининг 85,8 минг гектар уруғлик ғалла майдонларида февраль-май ойларида 4 маротаба мониторинг кузатув ишлари ўтказилди. Мониторинг натижасида 62 нафар хўжаликларнинг 3,1 минг гектар уруғлик майдонлари уруғлик талабига жавоб бермаганлиги сабабли уруғлик ҳисобидан чиқарилди.
Қолган 2 894 нафар уруғчилик хўжаликларининг 82,7 минг гектар майдонларида дала апробация кўриги ўтказиш режалаштирилди ва графиклар ишлаб чиқилди.
Ушбу майдонларда апробация кўригини ўтказиш учун 122 та туманда тузилган апробация комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар 2 837 нафар хўжаликларнинг 81 минг 138 гектар ёки 98 фоиз уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўриги ўтказилган бўлиб, шундан 65 минг 673 гектар ёки 79 фоиз майдон яроқли ҳамда 15 минг 466 гектар ёки 19 фоиз майдонлар турли сабабларга кўра яроқсиз деб топилган.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати