Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили футбол бўйича «Бош вазир кубоги» мусобақасини ўтказиш белгиланган.
Уч йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа ўйинлари бу сафар 5-10 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилади. Шу муносабат билан бугун, 4 ноябрь куни Туризм ва спорт вазирлигида «Бош вазир кубоги-2021» мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилги мусобақада 43та жамоа иштирок этадиган бўлди. Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари томонидан ўтказилган қуръа ташлаш маросими шаффоф, адолатли ва спорт принципларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилди.
Қуйида «Бош вазир кубоги-2021» анъанавий футбол мусобақасининг 1/32 ва 1/16 финал босқичидаги жуфтликлар билан танишинг:
5 ноябрь (1/32 финал).
Ўйинлар соат 10:00дан бошланади
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – Таълим маркази
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги
3. Олий Мажлис Сенати – Энергетика вазирлиги
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – АОКА
5. Мактабгача таълим вазирлиги – агро марказ
6. ЎзЛиДеП – ЎзА
7. Агроинспекция – Давлат статистика қўмитаси
8. Адлия вазирлиги – Молия вазирлиги
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги
10. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Маданият вазирлиги
11. Ёшлар ишлари агентлиги – Халқ таълими вазирлиги
6 ноябрь (1/16 финал), ўйинлар соат 9:00дан бошланади
Туризм ва спорт вазирлиги – 2-ўйин ғолиби
Ўзбекипаксаноат – ЎзМТРК
Транспорт вазирлиги – 2-ўйин ғолиби
Олий суд – 3-ўйин ғолиби
Давлат божхона қўмитаси – 4-ўйин ғолиби
Марказий банк – Давлат хизматлари агентлиги
Миллий олимпия қўмитаси – 5-ўйин ғолиби
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Давлат тест маркази – 6-ўйин ғолиби
Дин ишлари қўмитаси – Инновация вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 7-ўйин ғолиби
8-ўйин ғолиби – Ўзгидромет маркази
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – 9-ўйин ғолиби
10-ўйин ғолиби – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ташқи ишлар вазирлиги – Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси
11-ўйин ғолиби – Давлат солиқ қўмитаси
Изоҳ: учрашувга жамоалар камида 1 соат олдин келишлари сўралади. Қайсидир жамоа ўйинга келмаса, техник мағлубият сабабли кейинги ўйин вақти олдинга сурилиши мумкин. Ҳар бир жамоа ўзи билан футбол тўплари, икки комплект форма (агар форма 1 комплект бўлса, манишка) олиб келиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, 2019 ва 2020 йилларда ўтказилган «Бош вазир кубоги» мусобақасида бош совринни қаторасига икки йил Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси қўлга киритган.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати
ЎзА маълумотлари асосида тайёрланди