Ру Ўз O`z En

Бош вазир кубоги бошланди, Агроинспекция жамоаси кейинги босқичда!

5 Ноябрь 2021 1446

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2021” мусобақалари ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун “Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонларида бўлиб ўтаётган футбол мусобақаларига  старт берилди ва 1/32 финал босқичи учрашувлари якунига кўра, кейинги босқичга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

“Ўзагроинспекция” жамоаси  «Давстатқўм»га қарши ўйинда матонат кўрсатди. Ўйиннинг илк дақиқаларида 0:1 ҳисоби билан ортда қолаётган инспекция жамоаси орадан ҳеч қанча ўтмай ҳисобни тенглаштирди ва муросасиз кечган ўйин давомида рақиблари дарвозасини жами олти марта ишғол қилиб, 6:3 ҳисоби билан ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Жамоага ғалаба муборак бўлсин!

Эртанги бўладиган учрашувда Агроинспекция Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан куч синашади.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

 

Text to speech