Жорий йилда Тошкент вилоятида 103 минг 845 гектар суғориладиган майдонларга ғалла экиш режалаштирилган. Ушбу ғалла экиладиган майдонларни юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш мақсадида вилоят бўйича мавжуд 3 та дон корхоналари томонидан 30 минг 215 тонна сара уруғлик дон қабул қилинган.
Вилоят бўйича жамғарилган бошоқли дон уруғликлари дон корхоналари тасарруфидаги 7 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан тозаланиб, сараланиб, дориланиб қадоқланади.
Уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан ишлаб чиқарилган 25 минг 537 тонна уруғлик дон маҳсулотлари “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Тошкент вилоят филиали ходимлари томонидан 21 минг 714 тонна уруғлик донлардан стандарт талабларига кўра, намуналар танлаб олиниб, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ”ДУКнинг Аккредитацияланган марказий синов лабораториясига мувофиқлик сертификати олиш учун жўнатилди.
Уруғлик дон тайёрлаш цехлари лаборатория таҳлиллари учун жўнатилган 24 минг 344 тонна намуналардан, 21 минг 060 тонна бошоқли дон уруғликларига мувофиқлик сертификатлар олинди.
Бундан ташқари, 2022 йил ҳосили учун ишлаб чиқарилган сара 25 минг 537 тонна бошоқли дон уруғликлардан Тошкент вилояти учун талаб этиладиган уруғликлардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасига «Тахиятошдонмаҳсулотлари» АЖ га 1 минг 231 тонна ва Қашқадарё вилояти «Косондонмаҳсулотлари» АЖга 1 минг 290 тонна сара уруғликлар фермер хўжаликларини уруғлик билан таъминлаш мақсадида жўнатилди.
Шунингдек, Инспексиянинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан «Оҳангарондон» АЖ корхона қошидаги уруғлик дон тайёрлаш цех бошлиғи А.Қурбоновга, «Пискент» ДҚҚШ мудири д.Алимхановга, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ «Чиноз» ДҚҚШ мудири А.Абдураимовга, «Қуйичирчиқ» ДҚҚШ мудири М.Миркадировларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 104-2-моддаси 1-қисми билан, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун судларга юборилиши таъминланди.
Содиқ Садиков, “Ўзагроинспекция” Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи