Ру Ўз O`z En

Булунғур: 56 та фермер хўжаликларининг 134 гектар майдонларида экилган уруғлик картошкалар яроқли деб топилган

13 Октябрь 2021 1333

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарорининг 15-банди ижроси ҳамда 2021 йил эртаки ва ғалладан бўшаган майдонларда келгуси йил ҳосили учун уруғлик сифатида экилган картошка майдонларида апробация ўтказишни ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назоратга олинган.

Булунғур туманида 2021 йил ҳосили учун эртаки ва  ғалладан бўшаган майдонларга 2 минг 306 гектар картошка экилган бўлиб, шундан, 134 гектарига келгуси йил ҳосили учун юқори авлодли уруғлик картошка экилиб парвариш қилинмоқда.

Ушбу уруғлик учун экилган картошка майдонларида туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган апробация кўриги жараёнида, 56 та фермер хўжаликларининг 134 гектар майдонларида экилган уруғлик картошкалар яроқли деб топилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Булунғур туман бўлими инспекторлари томонидан А. Маҳсумов ҳудудидаги 13 та фермер хўжалигининг 26 гектар, Х.Олимжон ҳудудидаги 18 та фермер хўжалигининг 39 гектар, А. Навоий ҳудудидаги 11 та фермер хўжалигининг 30 гектар, Ф. Йўлдош ҳудудидаги 4 та фермер хўжалигининг 21 гектар ҳамда Килдон ҳудудидаги 10 та фермер хўжалигининг 18 гектар майдони жами 134 гектар уруғлик майдонлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Text to speech