Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан аграр тармоқда қонунчилик ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари етиштиришда мавжуд агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши сингари долзарб масалалар доимий назоратга олинган.
Шу мақсадда, “Ўзагроинспекция”нинг Булунғур туман бўлими томонидан 2020 йилда 303 та назорат тадбирлари ўтказилди, натижада 95 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳусусан, ер қонунчилиги ижроси юзасидан 13 та ҳолатда, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан 26 та, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 8 млн 28 минг сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.
Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича жами 17 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Соҳалар бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 86 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарорлар қабул қилиниб, 24 млн 307 минг сўм жарима қўлланилиб, 22 млн 100 минг сўм маблағ ундирилди.
Булунғур туман ҳокимлигига қабул қилинган қарорлар бўйича 1 та ҳолатда ерга етказиладиган зарар ундирилмаганлиги ҳамда 4 та ҳолатда фермер ҳўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ижарага берилган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бўйича тақдимномалар киритилди.
Фаолият юритувчи 166 та фермер хўжаликлари ва 16 та ташкилотларга жами 182 та, жумладан дон уруғларини етиштириш бўйича 63 та, қайта ишлаш соҳасида 22 та, агротехника тадбирлари юзасидан 69 та, чорвачилик йўналишида 9 та, сув назорати бўйича 14 та, ерлардан фойдаланиш бўйича 3 та ва бошқа соҳаларда 2 та огоҳлантирувлар берилди.
“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда юқоридаги сингари сальбий ҳодисалар такрорланмаслиги юзасидан доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.
Асосий мақсадимиз, агросаноат тизимида қонунчилик ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга эришиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Л. Бабақулов,“Ўзагроинспекция” Булунғур тумани бўлими бошлиғи ўринбосари