Ру Ўз O`z En

Хатирчи туманида ер билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди 

29 Сентябрь 2023 2507

Ўзагроинспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан  Хатирчи давлат ўрмон хўжалигида ўрганишлар ўтказилди ва келтирилган зарарлар қуйидагича ҳисобланди. 

Хатирчи давлат ўрмон хўжалигида ўзбошимчалик билан тегишли рухсат олинмасдан 17,3 гектар майдонга балиқхона қурилган бўлиб, шундан 7 та суғориладиган экин ерининг 10,3 гектари яйлов ерларини ташкил этади.

Суғориладиган экин ер майдони 39 балл бонитет бўлиб, қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ва етказилган зарар миқдори 690 миллион 881 минг 476  сўм ҳисобланган

 Шунингдек, Навоий вилояти Хатирчи туманида 36 та юридик ва жисмоний шахслар томонидан суғориладиган экин ерларини ҳисоботдан яшириб, ноқонуний равишда фойдаланаётганлиги шунингдек, давлат бюджетига солиқ ва бошқа тўловларни тўламасдан фаолият юритаётганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди

 Жумладан, туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжалигида туман ҳокими қарорига асосан, ажратилган ерга нисбатан 17 гектар ортиқча ердан фойдаланилганлиги, туман ҳокимияти захирасида бўлган 61.6 гектар экин ери туман ҳокимининг қарорисиз “Аукцион” очиқ платформасига қўйилмасдан фойдаланаётганлиги, “Истиқлол зар даласи” фермер хўжалиги 53,4 гектар, “Хатирчи инвестМЧЖ 33 гектар ерни Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрьдаги 704-сонли қарорига зид равишда иккиламчи ижарага олинганлиги ва тумандаги мавжуд иссиқхона учун ажратилган ер майдонларини белгилангандан бошқа мақсадда самарасиз фойдаланиб келаётганлиги ва яна бошқа қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳужжатлар тақдим этилди.

        

У.Турсунов, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими шўба бошлиғи 

Text to speech