Ру Ўз O`z En

Уруғлик картошкаларга мувофиқлик сертификатлари берилмоқда

27 Июнь 2024 1323

Республикада жорий йил эртанги ва ғалладан бўшаган жами 47 минг 223 гектар майдонларда картошка экиш режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонлар учун 132 минг 281 тонна уруғлик картошка талаб этилади.

Бугунги кун ҳолатида Республикамиз ҳудудига импортёр корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан жами 678 тонна юқори авлодли уруғлик картошкалар ҳамда Республикамиз ҳудудларида 2023-йил ҳосилидан 2024-йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экилиб, жамғарилган 6 минг 224 тонна  маҳаллий уруғликлардан мувофиқлик сертификати олиш учун "Ўзагроинспекция" қошидаги Марказга онлайн аризалар келиб тушган ва тегишли тартибда уруғликлардан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилиши таъминланди.

Лаборатория таҳлилларига кўра, 6 минг 473 тоннасига яроқлилиги бўйича мувофиқлик сертификати берилган бўлса, 429 тоннаси экиш учун яроқсиз эканлиги аниқланиб,  "Ўзагроинспексия" қошидаги Марказ томонидан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тадбиркорлик субъектига етказилиши таъминланди.

Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан мавсум давомида картошка экиладиган хўжалик субъектларининг майдонларида сифатли сертификатланган уруғлик картошкаларнинг экилиши, уруғликларни ўз муддатида кечиктирмасдан мувофиқлик сертификати берилиши ва фермер, кластер ва бошқа корхоналарга етказиб берилиши назорат қилиб борилади.

 З.Исматов, “Ўзагроинспекция” бош мутахассиси

Text to speech