Ру Ўз O`z En

Чироқчи: 56 та ҳолатда сув исрофгарчилигига йўл қўйилган

1 Март 2022 1870

Сув - тириклик манбаи, унумдорлик ва мўл-ҳосил гаровидир. Шундай экан сувни асраб-авайлаш, унинг ҳар томчисидан унумли фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ниҳоятда зарурдир.

Инспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жойларда Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилган ва доимий мониторинг тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, туманлардаги баъзи мутасаддилар ва фермерлар масъулиятни ҳис қилмаётгани оқибатида сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, уни зовурларга ташлаб қўйиш, кўллатиб суғориш каби нохуш ҳолатларга дуч келинмоқда.

Хусусан, Чироқчи туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида февраль ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 56 та ҳолатда шу каби исрофгарчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шундан 42 та ҳолатда экин майдонларини кўллатиб суғориш, 4 та ҳолатда сувни коллектор-дренаж тармоқларига оқизиш, 10 та ҳолатда шартномасиз сувдан фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Чироқчи тумани эски анҳор Ирригация тизимлари бошқармасига қарашли бўлган Сандал каналининг ПК 209 дан ПК 300 гача бўлган қисмига масъул бўлган ходимлар томонидан мазкур ҳудуд назоратсиз қолдирилганлиги натижасида сув исрофгарчилигига йўл қуйилган. Мазкур ҳолат юзасидан масъулларга ўзига бириктирилган вазифани лозим даражада бажармаганлиги сабабли Инспекция органлари томонидан МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ўз навбатида, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида  23 та ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 65 та сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Бугунги кунда назорат тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилиб келинмоқда.

Маъруф Ахмедов, “Ўзагроинспекция” Қашқадарё вилояти, Чироқчи туман бўлими катта инспектори

 

Text to speech