Ру Ўз O`z En

“Чорва қишловини намунали ўтказиш” даврида амалга ошириладиган муҳим вазифалар

10 Ноябрь 2020 3273

Бугунги кунда, Республикамиздаги мавжуд 6 минг 463 тадан ортиқ субъекларда 12 млн. 750 минг бош қорамоллар, шундан 4 млн. 574 минг бош сигирлар қишлов даврида парвариш қилинмоқда.

Қишлов даврини беталофат ўтказилишида, қуйидаги зоотехникавий тадбирларни инспекторлар ва чорвадор мутахассислар томонидан ўз вақтида сифатли ва самарали ташкил этиш ҳамда уни назоратини амалга ошириш талаб этилади.

Сиргирлар гуруҳида

Пода таркибидаги сигирларни ҳар бири алоҳида назоратга олинади:

бунда, асосий эътибор сигирларни сут маҳсулдорлиги уларни тўла қийматли озиқлантириш, асраш шароитлари, соғиш ишларини ташкил этиш ва бошқа технологик жараёнларга риоя қилиш;

озиқлантириш рационини тузишдан олдин сигирларни тирик вазни, маҳсулдорлиги, физиологик ҳолатини ва ҳаво ҳароратини, куннинг совуқ келишини ҳисобга олиб меъёр асосида қўшимча озиқлантиришни ташкил этиш;

сигирларни озиқлантиришда тирик вазни 500-550 кг бўлганда бир суткада ўртача 3,8-4 % ёғлиликда кунига 13 кг, сут берадиган сигирларга 14,6-15,0 озуқа бирлиги,

20 кг, сут берадиган сигирга 18,5-19,0 озука бирлиги ёки 25 кг сут берадиган сигирга 22,5-23 озуқа бирлигида озиқлантириш талаб этилади;

янги туққан сигирларга дастлабки 7-10 кунида сигирларнинг иштаҳаси ва елинининг физиологик ҳолатига қараб юқори сифатли беда пичанини ортиғи билан ва 1,0-1,5 кг концентрат озуқа бериш зарур;

серсут қилиш бўйича озиқлантириш тадбирларини 10 кундан кейин амалга ошириш ва уларни лактацияснинг биринчи 100 куни давомида ўтказиш муҳим ҳисобланади;

ширали озуқалар беришни 5-6 кундан бошлаш ва 10 кундан кейин тўлиқ рационга киритиш тавсия этилади;

сигирларни серсутлигини ошириш алоҳида яратиш майдончаларида амалга оширилади;

кунлик сут миқдорига қараб “аванс” даражасидаги озиқлантириш ҳар куни, ҳар 15 кунда назорат соғимини ўтказиш;

сигирларни соғишга тўғри тайёрлаш, сигирларни елинини массаж қилиш ва соғиш техникасига риоя этиш бу тадбирнинг асосий шартлари эканлигини ҳар бир чорвадор, мутахассис унутмаслик керак;

сигирларни серсутлилигини оширишда уларга тўйимли ширали (лавлаги, маккажўхори силоси) ва дағал (беда пичани, ўт уни) беда сенажи, протеин, қанд моддаларига ва калций, фосфорларга бой бўлган озуқаларни бериш, соғин сигирларга 1 кг ишлаб чиқарган сути ҳисобга 300-350 г. концентрат озуқа бериш тавсия этилади;

озуқаларни тайёрлаш уларни сигирларга тарқатиш ишларига алоҳида эътибор бериш керак;

озиқланириш ишларида ем хашакларни қирқиб майдалаб, аралашма ҳолида тайёрлаб, молларга бериш тавсия этилади;

бу даврда силос ёки сенаж траншеяларидаги озуқалар меъёр даражадаги ҳароратда бўлади, уларни хандақларидан олиб озуқаларни тезда молларга тайёрлаш ва тарқатиш жараёнлари бузилса, озуқалар музлайди натижади сифати бузилади, моллар яхши истеъмол қила олмайди;

наслчилик ишини тўғри йўлга қўйиш учун бирламчи зоотехникавий ҳисоб-китоб ишларини олиб боришни ташкил этиш;

бунинг учун соғин сигирларда ҳар ойда камида 2 марта назорат соғими ўтказиш сут-4 шаклидаги далолатномаларни тўлдириб, ҳар ой якуни бўйича сут-2 шаклини юритиб, куйга келган сигирларни ўз муддатларида сунъий уруғлантириш селекция-наслчилик ишларининг самарадорлигини оширишга эришиш;

Ушбу даврда сигирларни асраш шароитларига асосий эътибор берилиши талаб этилади;

одатда моллар +18 +20 градус даражада ўзини яхши ҳис қилади;

шунинг учун қорамолларни паст температура таъсиридан, елвизак, ҳаводаги намликнинг юқори бўлишидан ҳимоялаш зарур;

моларни совуқ биноларда сақлаш ҳайвон танасини иситишга керакли ем-хашакни меъёридан ортиқча сарф бўлишига олиб келади ва бу уларнинг маҳсулдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади;

барча турдаги қорамолларни яхши шамоллатиб турадиган биноларда парваришлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади;

қишнинг совуқ аёзли кунлари кечаси моллар бино ичкарисида кундуз кунлари яйратиш майдончаларида асраш ва бино ичига қалин тўшама солиб, кенг ёруғ биноларда сақлаш тавсия этилади.

Бузоқлар гуруҳида (6 ойликгача бўлган)

Бузоқларни асраш парваришлаш, озиқлантириш каби технологик усулларга риоя қилиш келгусида подани қайта тўлдириш учун мустаҳкам замин яратади.

Бунда:

озиқлантириш рациони махсус тасвир асосида бажарилади ва 3 ойгача бузоқларнинг ўртача кунлик озуқа сарфи 2,8-3,0 озуқа бирлигини ташкил этиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади;

биринчи 4-5 кун давомида ўз оналари билан тоза ва қуруқ хоналарда бирга сақлаб, мумкин қадар соф ва кучли оғиз сутига тўйдириш керак;

бошқа озуқаларга туғилгандан 15-20 кунлигида пичанга, бир ойлигида концентратга, 2 ойлигидан силосга аста секин ўргатилади;

бузоқларга сут ичиш даврида сигирлардан соғиб олинган сутни бузоқларга

+37 +38 С ҳароратда бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, бунда сут ичиш даврида 350 кг. қаймоғи олинмаган сут, 450 кг. қаймоғи олинган сут, 20 кг. омухта ем, 30 кг. лавлаги бериш тавсия этилади;

четдан келтирилган ёки ўзимизда етиштирилган ирсий салоҳияти юқори маҳсулдор моллардан туғилган бузоқларга хўжалиқда сунъий сут ўрнини босувчи озиқ компонентлари бўлмаса кунига 1 бошга ўртача 6,0-6,5 кг. қаймоғи олинмаган сутдан жами 600-650 кг. сут билан озиқлантириш ва бошқа озуқа турларини юқорида кўрсатилган меъёрлар бўйича озиқлантириш тавсия этилади;

бунинг натижасида уларнинг кунлик семириши 850-950 грам. ташкил этиб,

3-ойлигига бориб уларнинг тирик вазни 120-150 кг. бўлишига эришилади;

бу даврда бузоқларга сомон ва бошқа дағал ҳашакларини бериб боқиш умуман тавсия этилмайди;

3-6 ойлик бузоқларнинг озуқа рационида кунлик озуқа сарфи 3,5-3,8 озуқа бирлигидан кам бўлмаган ҳолда озиқлантириш тавсия этилади;

бунда, бир кунда ўртача 2,5 кг. беда пичани, 5,0 кг. силос, 2,0 кг. илдиз мевалар, 1,2 кг. концентрат озуқалар билан озиқлантирилади ва бузоқларнинг кунлик ўсиши ёки қўшимча вазн олиши 750-800 граммни ташкил этади;

бузоқлар 6-ойлигида 185-200 кг. ва ундан юқори вазн бўлиши таъминланади.

Наслчилик ишини янада яхшилаш учун подани тўлдиришга танланган бузоқларга алоҳида эътибор бериш керак.

Бунда:

пода бўйича 15-20 % юқори сут маҳсулдорликка эга бўлган ва энг маҳсулдорлик сифатлари бўйича ажралиб турган сигирлардан туғилган бузоқларни пода тўлдириш учун танлаш ва парвариш қилиш;

бунинг учун ҳар бир бош бузоқнинг умумий ривожланганлиги, соғломлиги, кундалик қўшимча вазн олиши ёки ўсиши, алоҳида линия ва оилага мансублиги ҳисобга олинади;

бузоқлар туғилганидаги дастлабки кунидан тирик вазнини ўлчаб, биркалаш ва “Йирик шохли молларни туғилиши ва ўсишини қайд қилиш журнали”га қайд қилиш керак;

камида 2 ойда бир марта тарозида ўлчаб “Ёш молларни тирик вазнини аниқлаш” ведмостига қайд қилиб бориш тавсия этилади;

бузоқларни парваришлаш ва асраш шароитларини ташкил этишда бузоқлар туғилганидан кейин онасидан ажратиб олиш, алоҳида уйча профилакторийларда парвариш талаб қилинади;

бузоқлар парвариш қилинадиган уйчаларнинг ветеринария-санитария тозалигини таъминлаш, бузоқхонадаги ўртача ҳарорат +15 +20 С бўлишини таъминлаш, сувни илитиб бериш ва бу даврда бузоқларни фақатгана бузоқҳоналарда сақлаш тавсия этилади.

Ғунажинлар гуруҳида

Ғунажинларни тирик вазни сигирларнинг тирик вазнининг 70 % бўлишига эришилганда уларни уруғлантириб соғлом авлод олишни таъминлаш талаб этилади.

Ғунажинларни 18-22 ойлигида озиклантириш кунлик рационда 7,0-7,5, озука бирлигидан кам булмаслиги, бунинг учун рационда бир кунда ўртача 3,0 кг пичан,11 кг силос, 4,5 кг сенаж, 2,0 кг сомон, 1,5 кг концентрат озуқалар бериб озиқлантириш талаб этилади;

22-26 ойлигида яъни бўғозлик даврининг II-ярмида эса 8,0-8,5 озуқа бирлигидан кам булмаслиги тавсия этилади;

Бунинг учун кунлик рационда ўртача 3,0 кг. пичан, 10 кг. силос, 7 кг. сенаж, 2,0 кг. сомон 2 кг. концетрат озуқалар бериб озиқлантириш талаб этилади.

Селекция-наслчилик ишларига алоҳида аҳамият берилиши зарур, чунки келажакда олинадиган авлоднинг бу даврда зоотехникавий тадбирларини қандай ўтказилишига боғлиқ бўлади.

бирламчи зоотехникавий ҳужжатларини тўғри юритиб подадаги ҳар бир ғунажинни ўсиш, ривожланишини ва унинг физиологик ҳолатини журналларга қайд қилиб бориш керак.

Ғунажинларни туғишга тўғри тайёрлаш уруғлантирилган ғунажинлар 2-3 ойдан кейин ректал текшириш ва бўғоз бўлганларни бошқа гуруҳларга ўтказиш.

Бунинг учун уларни келгуси лактациясидаги сут маҳсулдорлиги ва тирик вазнини ҳисобга олган ҳолда озиқлантиришни ташкил этиш, уларнинг 5-6 ойлик бўғозлигидан туғишига қадар 20-30 кун қолгунча кунига 2 марта 5 дақиқадан елинини массаж қилишни ташкил зтиб уларга жиддий эътибор қаратишлари талаб этилади.

Бу даврда асраш шароитларига эътибор қаратиш лозим молхоналар елвизак бўлмаслиги, дераза ва эшиклар маҳкамлаб ёпиладиган бўлиши шарт.

Ғунажинлар сақланадиган бино ичидаги ҳаво ҳарорати +12 +14 С дан паст бўлмасин.

Моллар сақланадиган бинолар гўнгдан тозаланган, қуруқ тўшама солинган бўлиши тавсия этилади.

Ғунажинларни кечаси молхона биноси ичида кундуз кунлари усти ёпиқ бостирмаларда сақлаш тавсия этилади.

 

Д. Пирназаров, Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи:

 

 

 

Text to speech