Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 йилдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2841-сонли ва 18.03.2019 йилдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 йилдаги 748-сонли қарорлари ижросини, шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари воҳамизга ташрифи чоғида, воҳанинг чорвачилик соҳасига ҳам алоҳида эътибор бериб, аҳолини гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Сурхондарё вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Сурхондарё вилоятида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли моллар бош сони 1 023,6 минг бошни ёки ўтган йилга нисбатан 103 % ўсган.
Шундан, сигирлар 396,3 минг бошга ёки 102,8 фоизга, қўй ва эчкилар2 478,7 минг бошга ёки 102,4 фоизга, отлар 15 436 бошга ёки 104,6 фоизга, паррандалар 5 079,7 минг бошга ёки 103,6 фоизга кўпайишига эришилганлиги билан аҳамиятлидир.
Сурхондарё вилоятида жорий йилда Чорвачиликни ривожлантириш учун жами 155 та чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик лойиҳалари амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 7 ойи давомида жами 108 та лойиҳалар амалга оширилди.
Жумладан, қорамолчилик бўйича 26 та лойиҳадан 14 таси ёки 64 фоизи, қўй ва эчкилик бўйича 74 та лойиҳадан 65 таси ёки 88 фоизи, паррандачилик бўйича 22 та лойиҳадан 11 таси ёки 50 фоизи, балиқчилик йўналишида 14 та лойиҳадан 11 таси ёки 78 фоизи, қуёнчилик йўналишида 2 та лойиҳадан 1 таси 50 фоизи, сут ва гўштни қайта ишлаш йўналишида 7 та лойиҳалардан 5 таси ёки 71 фоизи ва омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида 1 та лойиҳа амалга оширилди.
Ушбу чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида чет давлатлардан 2 131 бош наслли моллар олиб келиш, қўй ва эчкилар 29 375 бош, паррандалар 1 054,2 минг бош ва 2 500 бош қуёнчиликни ташкил этиш режалаштирилган.
Сурхондарё вилоятининг биргина Қумқўрғон тумани мисолида олиб қарайдиган бўлсак, туманда нафақат қорамоллар, балки, паррандачиликни ҳадисини олган тадбиркорлар ҳам мавжуд. Худди шундай тадбиркорлардан бири Қумқўрғонлик тадбиркор Мелибой Бобоевдир. У киши туманнинг адирлик жойидан 2 гектар ер майдони олиб, унга паррандачилик комплекси қуриб, ишга тушириши натижасида комплексга 15 минг бошдан зиёд парранда парваришланмоқда, эгалигидаги паррандалар кунига 11 минг донадан зиёд тухум маҳсулотлари беришяпти.
Шунингдек, олинган маҳсулотларни нафақат ички бозорларимизга, балки, қўшни Республикаларга ҳам етказиб берилмоқда. Пировардида мавжуд паррандачилик комплексига янги иш ўринлари яратилиб, мамлакатимизни озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда.
“Ўзагронспекция”нинг Сурхондарё вилоят бошқармаси