Ру Ўз O`z En

ЧОРВАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АЖРАТИЛГАН СУБСИДИЯЛАР ИЖРОСИ ҚАНДАЙ ТАЬМИНЛАНМОҚДА?

11 Декабрь 2020 3596

Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.

Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш соҳасида туманларда амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари бўйича, аниқланган камчиликларни жойларда бартараф этиш чоралари ҳамда чорвачилик соҳасида белгиланган вазифалар ҳамда топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоятда чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва фаолиятини самарали ташкил этиш учун вилоят комиссиясининг таркиби ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби тасдиқланди.

Бугунги кунда, вилоят бўйича фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет давлатлардан келтирилган маҳсулдорлиги юқори бўлган жами 4 минг 160 бош наслли қорамоллар белгиланган талаблар асосида парвариш қилинмоқда.

Ташкил қилинган комиссиянинг таклифига кўра, вилоят бўйича 41 та қорамолчилик субъектига 2 минг бош четдан келтирилган наслли қорамоллар учун 4 млрд. сўм, 13 та қўй - эчкичилик субъектларига 2 минг бош наслли қўй ва эчкилар учун 800 млн. сўм, 12 та паррандачилик субъектларига 278 минг бош четдан келтирилган бир кунлик жўжалар учун 2 млрд. 506 млн. сўм, 13 та балиқчилик хўжаликларига етиштирилган 10 минг 339 тонна балиқлар учун 10 млрд. 339 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилиши прогнози ишлаб чиқилган.

Вилоятда чорвачиликни ривожлантириш ва улар фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш комиссияси томонидан бугунги кунга қадар 11 та қорамолчилик субъектларига четдан келтирилган 1 минг 133 бош наслли қорамоллар учун 2 млрд. 266 млн. сўм, 5 та паррандачилик хўжаликларига

210 минг 235 бош четдан келтирилган бир кунлик жўжалар учун 1 млрд. 892 млн. сўм миқдорида субсидия ажратиш бўйича тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Республика комиссиясига тақдим қилинган.

Шунингдек, четдан келтирилган наслли қорамолларни рўйхатга олиш ва белгиланган тартибда парваришлаш ҳамда кўпайтириш борасида фермер хўжаликлари ва хўжалик юритувчи субъектларга амалий ёрдам бериш орқали доимий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда озуқабоп экинлар, беда экилишини таъминлаш юзасидан пахта-ғаллачилик кластерлари ва пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин майдонининг 10 фоизига беда экилиши бўйича жорий йилда вилоят бўйича 2 минг 988 нафар пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ва кластер корхоналардаги 292,8 минг гектар ер майдонининг 10 фоизига, яъни 2 минг 748 гектар майдонга беда экини экилган.

Дастурга асосан, вилоятда Чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда озуқабоп экинларни жойлаштирилиши бўйича туманларда жами ажратилган 130,5 минг гектар ер майдонининг 34,2 минг гектарига озуқабоп экинларни экиш учун режалаштирилган. Шундан, беда майдонлари 17 минг 83 гектарни, янги беда 4,1 минг гектарни, эски беда 12,9 минг гектарни, маккажўхори силос учун 15,6 минг гектар ҳамда хашаки лавлаги 1,4 минг гектар ерларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, вилоят бўйича такрорий экин ер майдонларига маккажўхори экиш учун 28 минг гектар ҳамда 9,2 минг гектар оралиқ экинлар экиш режалаштирилган.

Асосий майдонларда режадаги 21,3 минг гектар ер майдонларга тўлиқ озуқабоп экинлар экилган. Жумладан, режадаги 4,1 минг гектар янги беда, маккажўхори силоси учун 15,2 минг гектар ва 1,4 минг гектар майдонларга хашаки лавлаги экилган. Шунингдек, такрорий майдонга 28 минг гектар маккажўхори силоси ва 9,2 минг гектар майдонга оралиқ экинлар экилган.

Барча тоифа хўжаликларда вилоят бўйича 883 минг бош қорамол, шу жумладан 370 минг бош сигир, 945 минг бош куй ва эчкилар, 51 минг бош йилқи, 15 млн парранда парвариш қилинмоқда.

Вилоят бўйича қорамолчилик субъектлари 633 тани ташкил этиб, уларда мавжуд қорамоллар 110 минг бош, шундан сигирлар 34 минг 842 бошни ташкил этади.

Мазкур қорамолчилик субъектларининг 138 та ёки 22 фоизини наслчилик хўжаликлари ташкил этади.

Шунингдек, қўй ва эчкичилик йўналишида 279 та, йилқичиликда 14 та, паррандачилик йўналиши билан 103 та, балиқчилик йўналиши билан 457 та ва қуёнчилик йўналиши билан 3 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият юритиб келмоқда.

Жорий йилда вилоятнинг Оҳангарон туманида “Шохрух” фермер хўжалиги томонидан 1 минг 20 бош ва “Бўрон” фермер хужалигига 650 бош наслли қўйлар олиб келиниб, парваришланмоқда.

Бундан ташқари, 2020 йилда балиқчилик лойиҳалари бўйича Бекобод, Зангиота,Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида 7 та хўжалик шакллантириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳаларга жами 134 млрд. 575 млн. сўм пул маблағлари ажратилиб, режалаштирилган 37 гектар сунъий сув ҳавзанинг 16 гектари ишга туширилган ва 35 нафар янги ишчи ўринлари яратилган.

Вилоятнинг Ўртачирчиқ ва Қуйичирчиқ туманларида қуёнчилик лойиҳалари бўйича чет давлатлардан 14,0 минг бош наслли қуёнлар олиб келиб, қуён сонларини кўпайтириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда чорвачилик йўналишида вилоят бўйича жами 1 минг 26 та назорат тадбирлар ўтказилиб, шундан 28 тасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 23 та ҳолатда тақдимнома, 10 та ёзма кўрсатма ва 3 та маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб,1 млн. 561 минг. сўмлик жарима ундирилиши таьминланган, чорвачилик субъектлари ва соҳага алоқадор ташкилот ва корхоналарга эса 966 та ҳолатда огоҳлантиришлар берилган.

М.Куччиев, Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари.

 

Text to speech