Ру Ўз O`z En

Чорвачилик йўналишида жорий йилда қиймати 3 трлн. 713 млрд. 700 млн. сўмлик жами 1 минг 14 та  лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган

27 Май 2021 2027

Мамлакатимизда кейинги йилларда Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан чорвачиликка жуда катта эътибор қаратилиб, бу борада қатор қарорлар қабул қилинди ҳамда чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 мартда 289-сонли йиғилиш баёни билан “Республикада 2021 йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишлари ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида”ги Дастури тасдиқланган.

Жумладан, ушбу дастурга мувофиқ, Республикада жорий йилда қиймати 3 трлн. 713 млрд. 700 млн. сўмлик жами 1 минг 14 та чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.

Шундан:3 трлн. 471 млрд. 710 млн. сўмлик ёки 775 тасини қорамолчилик лойиҳалари қуввати 79 минг 830 бошни;

205 млрд. 960 млн. сўмлик ёки 208 тасини қўй-эчкичилик лойиҳалари қуввати 81 минг бошни;

17 млрд. 340 млн. сўмлик ёки 16 тасини йилқичилик лойиҳалари қуввати 860 бошни;

18 млрд. 690 млн. сўмлик ёки 15 тасини туячилик лойиҳалари қуввати 810 бошни ташкил этади.

Мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 8 минг 941 тонна сут ва 488 минг 259 тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилиши таъминланади.

Шу билан бирга, 8 минг 590 нафар янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз ёшлар доимий иш ўринларига эга бўлишади.

Бундан ташқари, дастурга асосан, паррандачилик йўналишида лойиҳалар қиймати 1 трлн. 94 млрд. 588 млн. сўмлик жами 277 та лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 17 млн. 854 минг бош паррандалар парвариш қилиниб, йил якунига қадар 13 минг 997 тонна парранда гўшти ва 2 млрд.875 млн. дона тухум етказиб бериш режалаштирилган.

Ушбу паррандачилик йўналишидаги лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобидан жами 3 минг 435 нафар ёшлар янги иш ўринлари билан таъминланади.

Худди шу каби, мазкур дастурга мувофиқ, Республикада йил якунига қадар балиқчилик йўналишида 1 трлн. 220 млрд. 655 млн. сўмлик 317 та, асаларичилик йўналишида 41 млрд. 235 млн. сўмлик 122 та ва қуёнчилик йўналишида 317 млрд. 429 млн. сўмлик 56 та лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Шу қаторда, Республика бўйича 42 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жами 861 млрд. 962 млн. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 25 минг 300 бош қорамоллар парваришланиши йўлга қуйилиб, йил якунига қадар 4 минг 390 тонна гўшт ва 121 минг 405 тонна сут етиштирилиши белгиланган.

Мазкур пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 2 минг 257 нафар янги иш ўринлари яратилиб, ёшлар бандлиги таъминланади.

Шунингдек, жорий йилда Республикада мавжуд сигирларни зотдорлик ва маҳсулдорлик хусусиятларни яхшилаш, улардан наслли бузоқ олиш ишларини ҳам яхшилаш назарда тутилган бўлиб, йил якунига қадар 2 млн. 400 минг бош ёки мавжуд сигирларнинг 52 % ни сунъий уруғлантириш режалаштирилган.

Бунинг учун, наслли буқаларнинг жами 3 млн. 600 минг доза музлатилган уруғлари сотиб олиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекция томонидан мазкур Дастурда белгиланган вазифа ва топшириқлар тўлиқ назоратга олинган бўлиб, белгиланган лойиҳалар ўз вақтида ишга туширилишига эришилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 25 май ҳолатига қорамолчилик йўналишида 298 та лойиҳалар ишга туширилган, натижада 1 минг 640 тонна гўшт етиштирилиб, 1 минг 664 нафар янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Шунингдек, қўй-эчкичилик йўналишида 60 та лойиҳалар ишга туширилиб, 222 нафар, йилқичилик йўналишида 4 та лойиҳалар ишга туширилиб, 13 нафар янги иш ўринлари яратилган бўлса, туячилик йўналишида 2 та лойиҳа ишга туширилган ҳамда 13 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, паррандачилик йўналишида 89 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 653 нафар, балиқчилик йўналишида 127 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 601 нафар, асаларичилик йўналишида 69 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 148 нафар янги иш ўринлари ҳамда қуёнчилик йўналишида 22 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 171 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ҳукуматимиз томонидан бугун кўзланган марраларни забт этиш, аҳолини сифатли ва арзон чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекция ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимлари томонидан доимий мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилиб, белгиланган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида амалга оширилиши таъминланади.

Бундан ташқари, Республика аҳолисини сифатли ва арзон чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжир ташкил этилиши тўлиқ назоратга олинган.

 

Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати

Text to speech