Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида бўлаётган ижобий ўзгаришлар албатта ҳар тарафлама жиддий ёндашувни талаб этади. Бундай мураккаб йўналишда талаб даражасидаги натижаларга эришиш учун ўз ўрнида соҳа устидан сифатли назорат олиб борилиши зарур.
Инспекциянинг Бешариқ туман бўлими Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш инспекторлари назорати ва кўмаги остида қуйидаги йўналишлар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилишининг 2021 йил 9 мартдаги 43 – сонли Баёни билан тасдиқланган “Республикада 2021 йилда қорамоллар ҳамда қўй-эчкилар бош сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш, наслчилик ишлари ҳамда хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш, замонавий бўрдоқичилик ва сутчилик корхоналарини ишга тушириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури”нинг 1.2 – банди ижроси бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий йилда Бешариқ туманида 14 та лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан, қорамолчилик йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган 4 та лойиҳаларнинг 1 таси “Саховатли замин” чорвачилик фермер хўжалиги томонидан Австрия давлатидан 31 бош наслли “симментал” зотли қорамоллар олиб келинган. “Ҳаёт” МЧЖ фермер хўжалигига туман ҳокимлиги ва Инспекциянинг туман бўлими кўмагида ер майдони ажратилган бўлиб, ҳозирда Украина давлати билан шартномалар тузилган, қорамоллар олиб келиниши кутилмоқда.
Паррандачилик йўналишидаги лойиҳалар сони 6 тани ташкил этиб, ҳозирда “Турдиев Хамзали Турдиевич” фермер хўжалиги лойиҳаси 2021-йил 4-чоракда ишга туширилиши режалаштирилган, бугунги кунда ташаббускор томонидан 550 млн. сўм ўз маблағи ҳисобидан бино қурилиб, 4000 бош парранда боқиб келиниши йўлга қўйилди. "Наби агро имкон инвест" МЧЖ томонидан кредит маблағи олиш учун банкка керакли ҳужжатлар тақдим этилган. Ташаббускор томонидан қурилиш ишлари якунланиб, 5 минг бош жўжалар боқилмоқда. "Водий наслли парранда" фермер хўжалиги томонидан 130 минг бош паррандага мўлжалланган Германия технологияси асосида 2 та бинонинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бино битганидан сўнг, 130 минг бош наслли жўжалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Балиқчилик йўналишидаги лойиҳалар сони 3 тани ташкил этиб, "Sobirtepa Fish Gold" фермер хўжалиги ўз маблағи ҳисобидан 3 гектар балиқчилик учун ажратилган майдонида реконструкция ишларини олиб бормоқда. "Дилшодбек оқ балиқлари" фермер хўжалиги кўлларини реконструкция қилиш ишларини олиб бормоқда, банк томонидан кредити ажратилишида “Ўзагроинспекция” томонидан амалий ёрдам берилиши таъминланган.
Қуёнчилик йўналишида "Шерали Фотимахон" оилавий компанияси томонидан 800 миллион сўмлик лойиҳа киритилган бўлиб, ҳозирда 400 бош қуёнлар олиб келиниб, лойиҳа ишга туширилган. Бундан ташқари туманда чорвачилик фермер хўжаликларида Ўзбекистон Республикаси президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси ва унда белгилаб қўйилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилиши юзасидан жорий йилнинг шу вақтига қадар 60 та назорат тартибида қонун бузилиши олдини олиш бўйича мониторинг тартибидаги ўрганишлар ўтказилди.
Шунга кўра, тегишли ташкилотларга 21 та ёзма тартибдаги огоҳлантириш хатлари, 4 та ёзма тартибдаги кўрсатмалар ва тақдимнома киритилган.
Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш ишлари ўрнатилган тартибда давом эттирилмоқда.
"Ўзагроинспекция" Фарғона вилоят бошқармаси Бешариқ туман бўлими