Ру Ўз O`z En

Чорвачиликда наслчилик иши – инспекция назоратида

21 Февраль 2022 1418

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармасида Инспекция Марказий аппарати чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Д.Пирназаров раҳбарлигида “Идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари, уларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда кўриладиган чоралар тўғрисида" ўқув семинари ўтказилди.

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш шўъбаси инспекторлари иштирок этган тадбирда,  бошқарма бошлиғи ДПирназаров соҳада назорат тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини батафсил тушунтирди.                                                                                                            

Шунингдек, ўқув семинар давомида  Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимлари томонидан текширувларни ўтказиш, расмийлаштириш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги вақтинчалик тартиби ижроси ҳамда Инспекциянинг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича бош ва катта инспекторлари томонидан жорий йилнинг январь ойи иш режасининг бажарилиши ҳамда февраль ойининг 1-15 кунлари амалга оширилган назорат тадбирлар таҳлили ҳам муҳокама этилди.

Назорат тадбирларининг сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Text to speech