Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори ижроси юзасидан Андижон вилоятида муайян ишлар амалга оширилган бўлиб, вилоятда наслли қорамол сонини оширишда ва наслчиликда, қорамолларни сут ва гўшт йўналишида сифат ва миқдор жиҳатида салмоқли ўзгаришларга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори ижроси юзасидан Андижон вилоятида муайян ишлар амалга оширилган бўлиб, вилоятда наслли қорамол сонини оширишда ва наслчиликда, қорамолларни сут ва гўшт йўналишида сифат ва миқдор жиҳатида салмоқли ўзгаришларга эришилди.
Хусусан, 2022-йилнинг икки ой давомида, аҳоли ва фермер хўжаликлари қарамоғида бўлган сигир ва таналарни “Ўзнаслчилик” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган юқори маҳсулдор, наслли буқа уруғлари билан уруғлантириш тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Вилоят бўйича 23895 бош қорамоллар, мазкур тадбир доирасида сунъий уруғлантирилиб, белгиланган режа 70 фоиздан ортиққа бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 12-майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги 280-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида “Ўзагроинспекция” нинг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш инспекторлари томонидан, ўтган ҳисобот даври давомида жами, 419 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 418 та ҳолатда қонунбузилишлар аниқланди ва 21 та маъмурий баённомалар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлар ижроси юзасидан, 2022-йил 1-чораги давомида вилоятга ривожланган чет давлатларидан 146 бош ирсий, қони тоза, зотли наслли қорамоллар олиб келинди.
Жумладан, Олтинкўл туманидаги “Навоий насл чорва” фермер хўжалиги томонидан, Австрия давлатидан 93 бош “Симментал” зотли наслли қорамол келтирилиб, шундан 89 бош қорамолларга давлат томонидан берилган имтиёзлардан фойдаланиб, чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун жами 176 миллион сўм субсидия молиявий кўмак сифатида берилди.
Шунингдек, Улуғнор туманида фаолият кўрсатаётган “Nesseno Terrenno” МЧЖ томонидан Германия давлатидан 53 бош “голштин” зотли қорамол олиб келинган бўлиб, шундан 50 бош наслли қорамол учун 100 миллион сўм субсидия маблағлари ажратилиб берилди.
Ҳар икки лойиҳа бўйича ажратилган субсидия маблағлари, инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси “Чорвачиликда наслчиликни назорат қилиш” бўлими инспекторлари томонидан субсидия ажратиш бўйича тайёрланган ҳужжатлар қонунийлиги ўрганиб чиқилиб, белгиланган талаблар асосида ижроси таъминланди.
Н. Ашуров, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармасининг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори
У. Абдуллаев, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори.