Жорий йилнинг 29 январь куни "Ўзагроинспекция"нинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан “Чорвачиликда наслчилик ишларининг таҳлили” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Республикада бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам четдан наслли қорамолларни олиб келиш ва маҳаллий зотини яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Инспекциянинг ҳудудий бошқармасида бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, ривожланган давлатлардан зотдор молларни олиб келиш ва бош сонини кўпайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 756 та чорва йўналишдаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 315 таси қорамолчилик йўналишида бўлиб, уларнинг 95 таси наслчилик мақомига эга. Шу билан бирга қўй-эчкичиликда 6 та, паррандачиликда 7 та, балиқчиликда 9 та, қуёнчиликда 3 та ҳамда асаларичиликда 2 та наслчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларда ҳозирги кунда 12,6 минг бош қорамол, 5,4 минг бош қўй-эчкилар, 1 млн 250 минг бош паррандалар, 2,5 минг бош қуёнлар ҳамда 2,5 мингта асалари оилалари парваришланмоқда. 565,9 гектар сув ҳавзаларида балиқчилик ташкил этилган.
Ўтган 2021 йилда қорамолчиликда 17 та, балиқчиликда 6 та субъектларга наслчилик мақоми берилиб, вилоятда наслчилик хўжаликлари сони 125 тага етказилди.
Чорвачилик хўжаликларидаги қорамоллар зотини яхшилаш, маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш мақсадида чет давлатлардан вилоятга жами 1063 бош наслли қорамоллар келтирилиб, тегишли ҳужжатлари асосида уларнинг келиб чиқиши, маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича насл сертификатлари ўрганилиб, тегишли талабларга асосан давлат регистрига олиниши назорат қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори талабларини бажарилиши назоратга олиниб, қарорга асосан 2021 йил мобайнида жами 22 та, қорамолчилик йўналишида 12 та, қўйчилик йўналишида 2 та, паррандачилик йўналишидаги 7 та ҳамда 1 та балиқчилик субъектларга субсидия бериш тўғрисидаги ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, Республика комиссияси томонидан жами 3211,43 млн сўм субсидия ажратилиши таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги №01-03/1-289-сонли ва вилоят ҳокимининг 22.03.2021 йилдаги 01/09-14-сонли йиғилиш баёнларида белгиланган аҳоли ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги сунъий уруғлантириш пунктлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан 180 минг дона наслли буқа уруғлари олиш, 120 минг бош қорамолларни сунъий уруғлантириш режалари белгиланган бўлиб, йил давомида жами 187 минг 659 дона наслли буқалар уруғлари сотиб олиниб режа 104,3 фоизга, сигирларни сунъий уруғлантириш 121 минг 142 бошга ёки режа 101,0 фоизга бажарилиши назоратга олинди.
“Ўзагроинспекция”нинг Наманган вилоят бошқармаси чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими томонидан 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 361 та назорат тадбирлари, жумладан 62 та текширишлар (шундан хабардор қилиш тартибида 44 та), 299 та мониторинглар ўтказилди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 466 та ҳолатда Қонунбузилиши аниқланди.
Аниқланган Қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ҳокимликларга ва тегишли ташкилотларга 48 та тақдимномалар киритилиб, шунга асосан 4 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди. Инспекция органи инспектори томонидан 1та ҳолатда маъмурий баённома тузилиб, 81,7 минг сўм жарималар ундирилди. Шунингдек 11 та ҳолатда маъмурий ишлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судларига юборилди ва жавобгар шахсларга суд томонидан маъмурий жарималар қўлланилди.
Шу каби, текшириш ва мониторингларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 406 та бажарилиши мажбур бўлган кўрсатмалар берилди. Камчиликларни бартараф этилганлиги бўйича ахборотлар олинди.
Қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида иш ташкил этиш юзасидан 202 та субъектларга огоҳлантирувлар эълон қилинди.
“Ўзагроинспекция”нинг Наманган вилоят бошқармаси Ахборот хизмати