Республикамизда чорвачилик тармоғини қўллаб - қувватлаш, чорва зотини тозалиги, етиштирилган маҳсулот сифати ва миқдорини яхшилашда, наслчилик йўналишини ривожлантириш, давлат томонидан ажратилган субсидия орқали соҳани молиявий қўллаш муҳим аҳамият касб этди.
Соҳага оид қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш ҳамда амалга оширишда қонун бузилиш ҳолатига йўл қўймаслик, ажратилган маблағларни тўғри йўналтириш ва ундан мақсадли фойдаланиш алоҳида назоратни талаб этди.
Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Андижон вилоят бошқармасининг “Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш” бўлими томонидан қабул қилинган соҳага оид меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан туман ҳокимликлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа ташкилотларда 1 минг 588 та мониторинглар ўтказилиб, тадбирлар давомида 1 минг 438 та ҳолатда қонунбузилиш аниқланди.
Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида бўлим томонидан 42 та тақдимнома, 1 минг 259 та ёзма кўрсатмалар, 1 минг 321 та огоҳлантириш хатлари наслчилик талаблари асосида белгиланган ишлар амалга ошириш юзасидан тегишли ташкилот ва хўжалик юритувчи субъектларга киритилди.
Хусусан, вилоятга жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Қирғизистон Республикасидан келтирилган 170 бош қўйлар учун 68 млн, Избоскан туманидаги “Нурилло” фермер хўжалиги томонидан четдан келтирилган наслли қорамоллар учун паспорт ҳужжатларида тайёрланган иловалар тўғри келмаганлиги ҳолда 18 млн. сўм субсидия маблағи ортиқча олинаётганлиги инспекция ходимлари томонидан аниқланиб, жами 86 млн. сўм бюджет маблағини ноқонуний сарфланиши олди олинди.
Вилоятида мавжуд 23 та чорвачилик йўналишидаги хўжалик юритувчи субъектларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 100 сонли қарорида белгиланган талабларга мувофиқ наслчилик хўжалиги мақоми берилиши назоратга олинди.
Бироқ, наслчилик “Низом” талаблари бўйича ҳужжатларни тўлақонли расмийлаштирилмаган олтита хўжалик юритувчи субъектнинг ҳужжатлари бўлим инспекторлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилди.
Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектларга ҳужжатларни белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш юзасидан тавсиялар берилди.
Н.Ашуров, Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш бўлим бош инспектори
У.Абдуллаев, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
бош инспектори