Қуйи Чирчиқ туманида 2023 йил Ғалла ҳосилини нес-нобут қилмасдан йиғиб териб олиш тадбирлари бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбарияти, вилоят ИИБ бошқармаси мутасаддилари, Агроинспекция вилоят бошқарма бошлиғи, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Агроинспекция туман бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги вакиллари, отряд бириктирилган раҳбарлар ҳамда механизаторлар иштирок этишди.
Семинар жараёнида комбайнларнинг техник созлиги, ғалла ўриш жараёнидаги рўй бериши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг вақтида олдини олиш чора тадбирлари ва хавфсизлик чораларини кўриш ҳамда ёнғин келиб чиқиш ҳолатларини олдиндан бартараф этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.
Малумот учун, Жорий йилда етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғимга пухта тайёргарлик кўриш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эгадир.
Туманимиздаги мавжуд бўлган ғалла ўриш комбайнларини сифатли таъмирлаш ишларига ҳам бу йил ҳар йилгидан эртароқ киришилган.
Етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун 2023 йилда жами 34 дона ғалла комбайнлари қатнашиши режалаштирилган ва уларнинг барчаси туманда фаолият юритиб келаётган “ТСТ Слустер” МЧЖ ХКга қарашли “ТСТ Слустер” МТП ММТП биносига йиғилган бўлиб, ҳозирда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.
Мавсумга жалб этиладиган ғалла ўриш комбайнларининг 34 донаси яни 100 фоизи “ТСТ Слустер” МЧЖ ХКга тегишлидир.
Мавсумда қатнашадиган ғалла ўриш комбайнларини таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар «Ўзкейссервис» ҚК ва «Ўзклаассервис» корхоналарининг ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилган бўлиб, таъмирлашга талаб этиладиган 1 млрд 410 млн .сўмлик маблағ ҳисоб-китоб қилинган.
Комбайнларни таъмирлаш учун керакли эҳтиёт қисмлар таъминот корхоналаридан ўз вақтида етказиб берилган ва сифатли таъмирлаш ишлари "Ўзагроинспекция"нинг туман бўлими ва туман Ички ишлар бўлими томонидан доимий назоратга олиниши натижасида шу кунга барчаси сифатли қилиб таъмирдан чиқарилган.
Ғалла ўриш комбайнларининг барчаси замонавий юқори унумли комбайнларни ташкил этиб, эски русумдаги ғалла ўриш комбайнларини далага киритиш қатъий тақиқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига асосан 2023 йил ғалла ўрими мавсумида иштирок этадиган комбайнларни таъмирлашни якунлаш юзасидан Ўзагроинспекциянинг туман бўлими томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб борилди ҳамда камчиликларни бартараф этилди ва камчиликлар бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берилган.
O.Baratov, «Ўзагроинспекция»нинг Қуйичирчиқ туман
бўлими техника ҳолатини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси