Барчамизга маълумки, дунё деҳқончилигида ҳар йили етиштириладиган экинларнинг касаллик, зараркунанда ҳамда ҳашаротлар билан зарарланиши кузатилади ва уларга қарши курашиш мақсадида кўплаб маблағлар сарфланади.
Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, Наманган вилоятида ҳам ўсимлик зараркунандалари ва ҳашаротларига қарши кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирларнинг мақбул муддат ва меъёрларда, сифатли амалга оширилиши "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий назоратга олинган.
Маълумот ўрнида айтиш лозим, жорий йилда вилоятнинг Норин туманида 5 минг 811 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Униб чиққан ниҳолларни аввалги йилларга нисбатан иссиқ келаётган об-ҳаво шароитида зараркунандалардан асраш мақсадида кимёвий ва биологик усулдан фаол фойдаланиш йўлга қўйилган. Туман бўйича кимёвий усулда курашиш учун 28 та ОВХ пуркагичлари жалб этилган ва уларнинг белгиланган вақтда ишлаши таъминланяпти.
Шу билан бирга тумандаги 6 та биолабораторияларда тайёрланган олтинкуз, баркон, трихограммаларни далага еткзиб бериш ва жойлаштиришга ҳам эътибор қаратилган.
Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган агротехник тадбирлар инспекциянинг туман бўлими томонидан қатъий назорат қилинмоқда. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида, йўл қўйилган камчиликлар ва қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилиши ва аниқланган хато-камчиликларнинг бартараф этилиши таъминланмоқда.
"Ўзагроинспекция" Наманган вилояти бошқармаси