Ру Ўз O`z En

ПАХТА-2024: мавсумда илк бора 1700 га яқин пахта териш машиналари иштирок этиши кутилмоқда

16 Сентябрь 2024 181

Жорий йил пахта йиғим-терим ишларида республика бўйича жами 1 690 дона, шундан 609 дона 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинадиган пахта териш машиналари қатнашиши режалаштирилган.

Жумладан, русумлар кесимида кўрадиган бўлсак, 215 дона CASE, 286 дона John Deere, 230 дона МХ-1.8, 449 дона TZST CE220, 473 дона Boshiran ва 37 дона бошқа русумли пахта териш машиналари ташкил этади.

Пахта териш машиналарининг 1 423 донаси ёки 84 фоизи юқори унумли техникалар ҳисобланади. Айниқса пахта майдони машина терими учун агротехник талаблар даражасида тўғри тайёрланган бўлса, ушбу янги авлод пахта териш машинасининг ҳар бирини иш унумдорлиги кунига 50 тоннагача бўлиб, 800-1000 нафар теримчи ўрнини боса олади.

Бу йил илк бора имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 дан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини жойлардаги фермер хўжаликлари ва кластерларга етказиб берилиши кутилмоқда.

Пахта териш машиналари ёрдамида теримни янада қўллаб қувватлаш мақсадида, Ҳукуматнинг 2024 йил 13-сентябрьдаги 574-сонли қарори билан жорий йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосини 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Берилаётган ушбу имтиёз ва имкониятлар натижасида, бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида пахта териш машиналари терими бошлаб юборилди.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, мавсумда қатнашадиган машиналарнинг асосий қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда. Жумладан, 2024 йилда пахта ҳосили Жиззахда 406 дона, Қашқадарёда 281 дона, Сирдарёда 201 дона, Тошкентда 184 дона ва Наманганда 108 дона юқори унумли пахта териш машиналари орқали териб олинади.

Ўзагроинспекция томонидан жойларда пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш бўйича тушунтириш ва кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech