Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги ерларига етказилган зарарлар ундирилиши юзасидан мониторинглар ўтказилмоқда

6 Февраль 2024 1522

Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ҳамда ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар натижасида етказилган зарарларнинг ундирилиши юзасидан мониторинг таҳлиллари олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Паяриқ тумани “Тараққиёт” массиви ҳудудида фаолият юритиб келаётган “Пахтакорлар замин дала” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, хўжалик харитасининг 489-контуридаги 58,7 балл бонитет сувли ҳайдалма ер майдонидан “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи фуқаро М. с. томонидан жами 0,20 гектар ер майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шундан 200 кв.метр ер майдонига уй-жой қурилиши ишларини ва шу маҳаллада яшовчи фуқаро с. Р. томонидан жами 0,08 гектар ер майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шундан 144 кв.метр ер майдонига бетон пойдевор қурилиш ишларини амалга оширганлиги ҳолатлари аниқланди.

Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан, ҳукуматнинг 2011-йил 25-майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўринини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 55-бандига мувофиқЎзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорлари аниқланиб, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинмоқда.

 

А.Холбеков, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи 

Text to speech