Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги ерларига етказилган зарар 77 миллиард сўмни ташкил этмоқда

9 Сентябрь 2024 988

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш устидан назорат бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзагроинспекция» томонидан амалга ошириб келинмоқда.

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш мутахассислари томонидан ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда мониторинг тадбирлари амалга оширилди.

2024-йилнинг август ойида жами 195 та ҳолатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 274 гектар ер майдонларида ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилганлиги аниқланди. Шундан суғориладиган 127,0 гектар ерларда, 83,0 гектар лалми ерларда, 2,4 гектар бўз ерларда, 62,0 гектар яйлов ерларда қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида ерларнинг ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилишига сабаб бўлган. Ушбу ҳолатларда қонунбузарларга нисбатан жами 76 миллиард 916 миллион сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланган.      

Энг кўп қонунбузарлик ҳолатлари вилоятлар кесимида олиб қаралганда Андижон вилояти (30 та ҳолатда), Қашқадарё (43 та ҳолатда), Наманган (41 та ҳолатда), Самарқанд (29 та ҳолатда), Сурхондарё вилоятларида (19 та ҳолатда) аниқланган.

Аниқланган ер қонунбузарлик ҳолатларидан 109 таси прокуратура органларига 47 таси эса ИИВ ҳудудий бўлинмаларига чора кўриш учун, 42 та ҳолатда бошқа ташкилотларга, 8 та ҳолатда ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech