“Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан Ўзагроинспекцияга қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари етиштирилиши устидан назорат тадбирларини олиб бориш бўйича бир қатор ваколатлар берилган бўлиб, булар орасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрининг юритилиши устидан назорат қилиш вазифаси белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 майдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида” ги 282-сонли қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шунга мувофиқ, 2020 йил давомида нав жойлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан "Ўзагроинспекция" ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир қатор назорат тадбирлари олиб борилди.
Жумладан, ушбу қоидаларнинг қўпол равишда бузилиш ҳолатлари, шунингдек мазкур жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3683-сонли қарори билан вилоят ва туманлар миқёсида белгилаб берилган навлар сонининг чекланган миқдорига амал қилинмаганлиги натижасида Инспекциянинг Марказий аппарати томонидан Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларига тақдимномалар киритилди.
Ушбу ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида қуйида давлат реестрига киритилган ғўза навлари вилоятлар кесимида тақдим этилмоқда.
Ўйлаймизки, пахта майдонларида экилган ғўза навларининг навдорлик кўрсаткичлари, шунингдек, морфологик ва қимматли хўжалик белгиларининг асл ҳолда сақланиб қолишида, пировард натижада эса фермер хўжаликлари томонидан юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим омиллардан бири саналган нав жойлаштириш қоидаларига амал қилинишида тақдим этилаётган маълумотлар муҳим аҳамият касб этади.
Н.Исмаилов, Уруғлик пахта хом ашёси чигити
етиштирилишини назорат қилиш бўлими