Ўтган давр мобайнида сохада рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида, бугунги кунда "Ўзагроинспекция"нинг биргина Теҳника ҳолатини назорат қилиш йўналишида 3 та рақамлаштирилган-автоматлаштирилган ахборот тизими яратилди ва ишга туширилди.
Булар:
1.“Техникалар ҳисоби” автоматлаштирилган ахборот тизими - давлат рўйхатига олинган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг электрон ҳисобини юритиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда тизимга 350 мингдан ортиқ техникалар тўғрисида маълумотлар электрон базаси ( https://uzagroteh.uz) яратилди.
2. “Тракторчи-машинист” автоматлаштирилган ахборот тизими - тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳонларни электрон ўтказиш ҳамда тракторчи-машинистлар электрон ҳисобини юритиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда 105 мингдан ортиқ тракторчи-машинистлар тўғрисида маълумотлар электрон базаси (https://tm.uzagroteh.uz/) яратилди.
3. “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими - қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказилиши тўғрисидаги маълумотларни электрон юритиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, 2023 йилнинг ўтган даврида техник кўрикдан ўтказилган 240 мингдан ортиқ техникалар тўғрисида маълумотлар электрон базаси( https://tk.uzagroteh.uz/) яратилди.
Қоғозбозликни қисқартириш ва маълумотларни реал вақт режимида электрон узатилишини таъминлаш мақсадида “Техникалар ҳисоби” ахборот тизими 10 дан ортиқ вазирлик идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинди ва бунинг натижасида 2023 йилнинг ўтган даврида
2,5 миллиондан ортиқ техникалар тўғрисидаги сўровларга реал вақт режимида электрон жавоблар берилиши таъминланди.
Инспекция томонидан бериладиган техник паспорт, техник гувоҳнома ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномалари махсус QR код тизими жорий этилди.
Ушбу QR код орқали техникалар ёки тракторчи машинист тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида аниқлаш имконияти яратилди.
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси сифатини ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни вақтини тежаш мақсадида, Инспекция томонидан кўрсатиладиган 6 турдаги хизматлардан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.
Бунинг натижасида, жисмоний ва юридик шахслар техникаларини тақиқда турганлиги ёки турмаганлиги, шунингдек, техника тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Инспекцияга келиб ўтирмасдан, Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz) орқали реал вақт режимида маълумотнома олиш имкони яратилди.
Соҳани рақамлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
"Ўзагроинспекция" Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси