“Ўздонмаҳсулот” Акциядорлик компаниясига қарашли Жиззах вилоятидаги дон корхоналари томонидан ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан элеваторларда сақланаётган давлат заҳираси ва давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларини хатловдан ўтказиш ва “ноль”га тозалаш ишлари ташкил қилинган.
Корхоналар томонидан чиқарилган буйруқларга асосан комиссиялар ташкил этилиб, бугунги кунда улар иштирокида мавжуд дон ва дон маҳсулотларини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан “Зарбдор элеватори”АЖ корхонасида ҳам ишлар ташкил қилинган бўлиб, 2023 йил 7 апрель ҳолатига 36 249 тонна дон комиссия иштирокида хатловдан ўтказилган.
Корхоналар томонидан олиб борилаётган хатлов ва “ноль”га тозалаш ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси мутахассислари томонидан тегишли ҳужжатларга асосан вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан кунлик қатъий назорат ўрнатилган.
Жумладан, “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарида вақтинча сақланаётган ҳамда жамғарма ҳисобига қабул қилинган донни сақланиши ва биржа савдоларига қўйилишида буғдойни сифат кўрсаткичлари бўйича кунлик мониторинг ишлари ҳам олиб борилмоқда.
2022 йил 1 июлдан 2023 йил 7 апрелга қадар биржа савдолари орқали 6 та донни қайта ишлаш корхоналарига 46 минг 461,3 тонна буғдой сотилиб, қайта ишланган ун маҳсулотлари жисмоний ва юридик шахсларга биржа орқали сотилган.
Ж. Уташев, Инспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси бош мутахассиси