Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилояти бошқармаси мутахассис ходимлари ҳам ишни кеча ва кундуз ташкил қилиб давлат омборларига қабул қилинган донни сифати, тўғри жойлаштирилиши ва сақланиши устидан назорат олиб бормоқда.
Тошкент вилоятида Давлат ресурсидаги донни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар тимсолида бу ишларни бажарилиши мониторинг қилинганда 2021 йил ҳосилидан қабул қилинган бошоқли донлар белгиланган график асосида тўлиқ омборлар ва махсус ёпиқ сиғимларга киритилиб сақланиши режалаштирилган.
Бу борада, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комисиясининг йигилиши тоғрисида”ги 54-сонли баёнида кўрсатилган топшириқлар ижроси юзасидан, 2021 йил ҳосилидан дон қабул қилиш масканлари ва уларнинг очиқ майдонларга қабул қилинган Галлани “ўздонмаҳсулот” компанияси тизимидаги дон корхоналарининг элеватор ва ёпиқ сигимларга киритишни ташкил этиш ҳамда қатъий назоратга олиб, белгиланган муддатларда ёпиқ сиғимларга киритилишини таъминлаш ишлари назоратга олинган.
Жорий йилда вилоятда Давлат ресурсига 244 минг 747 тонна буғдой, 228 тонна арпа донлари қабул қилиниб, шундан 188 минг 186 тонна донлар очиқ майдонларга қабул қилинган.
Юқоридагиларга кўра, очиқ майдонга қабул қилинган донларни ёпиқ сиғимларга белгиланган муддатларда киритиш мақсадида, “ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги «Тошкентдонмаҳсулотлари», “Ғалла Альтег” ҳамда “Оҳангарон дон” АЖларга қарашли дон қабул қилиш шахобчаларига нес-нобут қилмасдан белгиланган график асосида корхона элеваторлари ҳамда ёпиқ сигимларга киритилиши бўйича Тошкент вилояти бошқармаси дон йўналиши инспекторлари томонидан тўлиқ назоратга олинди ҳамда жорий йилнинг шу кунига қадар, 188 минг 186 тонна режага нисбабатан 100 фоиз дон ёпиқ сигимларга киритилиши таъминланди.
Галдаги вазифа халқимизни сифатли ун, нон ва кондитер маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида буғдойдан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ўрганиб борилмоқда.
Бошқарма бошлиғи S.Sadikov
Бошқарма бош инспектори B.Umarxodjaev