Ру Ўз O`z En

Энди сув олиш жойларида юритиладиган сувнинг кундалик ҳисоб журналлари дастур орқали рўйхатга олинади-Бошқарма баёноти

23 Май 2022 1587

Сунъий сув объектларининг сув олиш жойларида юритилаётган сувнинг кундалик ҳисоб журналлари Ҳукуматнинг “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” даги 174-сон қарорига асосан “Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларида рўйхатга олинади.

Бунда, мавсум бошланишидан олдин сувни етказиб берувчи сув хўжалиги ташкилотлари ва сув олувчилар (кластер, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар) томонидан ўзаро сув олиш жойларида юритиладиган сувни кундалик ҳисоб журналларини рўйхатдан ўтказиш учун “Ўзагроинспекциянинг тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаси ва туман бўлимига олиб келиши керак бўларди. Мазкур тартибда сувни кундалик ҳисоб журналларини рўйхатдан ўтказиш жараёни учала томон учун ҳам қуйидаги ноқулайликни келтириб чиқарарди:

биринчидан, ўз вақтида олиб келинмаган ҳисоб журналлари сабабли  2021 йилнинг ёзги суғориш мавсумида 35-40 фоиз кластер корхоналари ва фермер хўжаликларининг сув олиш жойларида юритиладиган сувни кундалик ҳисоб журналлари кечиктирилиб рўйхатдан ўтказилган.

иккинчидан, бир нафар инспектор томонидан тумандаги мавжуд сув олиш жойларидаги сувни кундалик ҳисоб журналлари қўлда тўлдирганлиги ва натижада улгурилмаётганлиги сабабли рўйхатдан ўтказиш ишларининг давомийлиги бир ойгача чўзилиб кетган;

учинчидан, журналларни ҳисобини юритишда қийинчиликлар ва чалкашликлар юзага келган.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, сувни кундалик ҳисоб журналларини рўйхатдан ўтказишда қулайлик яратиш мақсадида,“Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар бўлимларида «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида “Ўзагроинспекциянинг uzagroin.uz - ягона ахборот тизимида “Сув модули” электрон дастури яратилди.

Бунда, сувнинг кундалик ҳисоби журналларини “Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар бўлимларига олиб келиш талаб этилмайди.

Балким, uzagroin.uz - ягона ахборот тизимида “Сув модули” электрон дастурига масофадан маълумотларни киритиш йўли билан журналлар рўйхатга олинади.

“Сув модули” электрон дастурига сувнинг кундалик ҳисоби журналларини электрон рўйхатдан ўтказиш икки турга бўлинган бўлиб, ўзаро сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда сув истеъмолчилари ўртасида юритиладиган журналларнинг алоҳида ҳисобини юритиш ташкил қилинган.

Ушбу дастурни ишга тушириш натижасида куйидагиларга эришилади:

маълумотлар дастурга киритилиши билан ҳар бир сув олиш жойида юритиладиган сувнинг кундалик ҳисоби журналига автоматик равишда рақам берилади;

сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларинг сув олиш жойларининг электрон рўйхати шаклланади;

сув олиш жойларидаги сувни бошқариш воситалари мавжудлиги аниқ бўлади;

сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши назоратга олинади;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритилиши назоратга олинади;

сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солиниши назоратга олинади;

мавсум учун ажратилган сувлардан лимит доирасида фойдаланиши дастур ёрдамида таҳлил қилиш орқали Инспекция томонидан тизимли назорат ўрнатилишига эришилади.

Яратилган дастурдан фойдаланиш ишларини жадаллаштириш мақсадида 2022 йил 19 май куни сув назоратига масъул бўлган инспекторларга “Сув модули” электрон дастуридан фойдаланиш бўйича “Zoom” платформаси орқали ўқув семинари ўтказилди.

Бугунги кунда, Сув назорати инспекторлари томонидан сув хўжалиги ташкилотлари билан бирга “Сув модули” электрон дастурига 2022 йил суғориш мавсуми учун тузилган шартномалар асосида ажратилган сув олиш лимитлари ҳамда сув олиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни дастурга киритиш ишларини жадаллик билан амалга оширилмоқда.

"Ўзагроинспекция" нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

Text to speech