Ру Ўз O`z En

Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан семинар ташкил этилди

3 Ноябрь 2023 1726

Бугунги кунда дунё миқёсида энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу жумладан мамлакатимизда ҳам бу масала эътибордан четда қолган эмас, аксинча ушбу соҳада қабул қилинаётган бир қатор Президент қарорлари қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштиришни кучайтирмоқда.

Шу мақсадда куни-кеча "Ўзагроинспекция"нинг мажлислар залида Инспекция ходимлари иштирокида қайта тикланувчи энергия манбалари ва қуёш панеллари афзалликлари юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда Энергетика вазирлиги мутасаддилари ва қуёш панелларини ўрнатувчи корхона мутахассислари  ўз маърузалари билан қатнашиб, иштирокчиларга Қуёш панеллари афзалликлари бўйича тайёрланган видеоролик ва презентациялар намойиш этилди.

Тадбирда таъкидланишича, юртимизда ўртача 300 кун қуёшли бўлишини ҳисобга олсак, мамлакат қуёш энергиясининг салоҳияти 50 миллиард тонна нефть эквивалентидан ортиқдир. Бу қуёш энергиясини турлича миқёсда ва ҳар хил мақсадларда – электр энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш, мева ва сабзавотларни қуритиш ва шу каби кўплаб мақсадлар учун қўллаш имконини беради.

Шу сабаб қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаси бўлмиш қуёш панелларининг афзалликлари, уларни ўрнатган аҳолига бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech