Ру Ўз O`z En

ЭНГ КЎП МУРОЖААТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН БЎЛМОҚДА

8 Февраль 2021 1978

Ҳозирда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини ва бунда халқ манфаати устуворлик қилаётганини жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига бўлган муносабат ўзгарганидан ҳам сезишимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли Қарорига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ҳар бир мурожаат “Ўзагроинспекция” раҳбариятининг қатъий назоратига олинган бўлиб, таҳлилга кўра, 2020 йил давомида Инспекция Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари ҳамда туман (Қувасой шаҳар) бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Веб сайти, Ишонч телефони, Халқ қабулхоналари cabinetpm2.gov.uz сайти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси kb.business.gov.uz сайти ҳамда “Ўзагроинспекция”нинг (71) 202-12-48 рақамли “Ишонч телефони”, Инспекциянинг info@agroin.uz почтаси ва telegram_bot каналига тўғридан-тўғри жами 2011 та мурожаат келиб тушган.

Инспекцияга келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 770 таси қаноатлантирилган, 910 тасига тушунтириш берилган ва 18 таси рад этилган, 259 таси бошқа идораларга юборилиб, 25 таси Қонуннинг 30-моддасига кўра кўриб чиқилиши тугатилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган ва 7 таси текшириш материалларига қўшилган. Қолдиқда қолган 15 та мурожаат 2021 йил январь ойида белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан бўлиб, мазкур мурожаатлар 1106 тани ташкил этади.

Инспекциянинг Марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан 2020 йил давомида жами 34038 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган. Инспекция Марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл қурилиш техникаси масалаларида 24320 та жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинган.

Ш.Бўронов, Инспекциянинг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

 

 

Text to speech