Ру Ўз O`z En

Эрта эккан хирмон уяди, кеч эккан армон қилади

25 Октябрь 2021 1652

Янгиқўрғон ўзининг баҳаво табиати, ҳосилдор боғлари билан тилга тушган. Туман деҳқонлари ер билан тиллашадиган, ўзига хос иқлим шароитида экинлардан юқори ҳосил олишни яхши биладиган инсонлар. Шу боис ҳам келгуси йил ҳосили учун ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Туманда 2022 йил ҳосили учун 2150 гектар очиқ майдонга ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ғалла экиш ишлари якунланган. Шунингдек ғалла экилган майдонлар бир марта тўлиқ суғорилган бўлиб, 1560 гектар майдонда ғалла униб чиққан, 1137 гектар майдонда эса ғалла ниҳоллари 1-2 барг ҳолатида ривожланмоқда.    

2021 йил ҳосили учун уруғлик донни саралаш, фермер хўжаликларига етказиб бериш, минерал ўғитлар билан бирга экилиши ҳамда униб чиққан буғдойларни агротехника талабалари асосида парваришланиши “Ўзагроинспекция” мутахассисларининг доимий назоратида, - дейди “Ўзагроинспекция” Янгиқўрғон туман бўлими катта инспектори Бекзод Йўлдошев. – Ушбу жараёнларда аниқланган камчиликлар юзасидан туман бўйича 109 нафар фермер хўжаликларига огоҳлантириш хатлари ҳамда туман ҳокимлигига 2 та тақдимнома, туман қишлоқ хўжалик бўлимига 1 та тақдимнома ва 2 та ёзма кўрсатмалар киритилиши таъминланди.

 Дон – ризқ-рўзимиз. Донимизнинг мўл бўлиши эса дастурхонларимиз тўкинлиги, юртимиз фаровонлигидан дарак. Буни тўғри англаган ғаллакорларимиз ҳозирданоқ мавжуд ғалла майдонларини озиқлантириш, бу борадаги агротехник тадбирларни кечиктирмай олиб боришга катта эътибор қаратишган.

Ўзагроинспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech