Фарғона вилоятида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори доирасида техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида вилоят бўйича жами 3904 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 2752 та тракторлар, ўзиюрар техникалар, тиркамалар ва 1152 та қишлоқ хўжалиги агрегатлари рўйхатга олинган, шундан 1715 донаси вақтинчалик, қолган 1387 донаси янги харид қилинган техникаларга тўғри келади.
Шу давр ичида жами 2869 дона давлат рақам белгилари берилиши, 9647 дона техник паспортлар (шундан 1268 та вақтинчалик), 2334 та техник гувоҳномалар (471 та вақтинчалик) ва 1408 дона тракторчи-машинист гувоҳномаларининг берилиши ҳамда 23 минг 652 дона техника воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминланди.
Ҳозирда Инспекциянинг барча туман бўлимларидаги тегишли инспекторлар техник ҳужжатларни пластик шаклда бериш жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, пластик шаклда техник ҳужжатларни якунига етказиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, таҳлил қилинаётган давр мобайнида 376 та техникалар рўйхатдан чиқарилган. Қолаверса, техника эгаларига техникалар тўғрисида 664 та ТМ1 маълумотномалари берилди ва 95 та ҳар хил турдаги техникалар таъқиққа олинган.
Бунинг натижасида, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган давлат хизматларидан 11 ойида жами 3 млрд. 608 млн. сўм, шундан Давлат бюджетига 721 млн. 600 минг сўм пул маблағлари туширилиши таъминланган.
Инспекциянинг вилоят туманлари бўлимлари инспекторлари томонидан мавжуд тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сони бўйича шу кунгача 26 410 тасининг электрон базаси шакллантирилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтК сининг 112, 125, 135 ва 139-моддалари билан вилоят бўйича жами 545 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилди, шундан 537 таси белгиланган тартибда ундириб олинди.
Жорий йилдан бошлаб вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари иштирокида содир этилиши мумкин бўлган турли хилдаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Инспекция марказий аппарати ва бошқарма бошлиғининг ташаббуси билан ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲХБ) инспекторлари билан ҳамкорликда вилоятда ҳамда барча туманларда ҳафтанинг пайшанба кунлари “қўшма рейд” ўтказиладиган кун сифатида тартиб жорий этилган бўлиб, шу куни Инспекция тизимида ишлаётган техника назорати бўйича инспекторларимиз жойлардаги ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан биргаликда ҳудудларда самарали ишларни амалга оширмоқда ва бу жараён юзасидан алоҳида назорат ўрнатилган.
“Ўзагроинспекция” нинг вилоят бошқармаси ҳамда туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан бу йўналишдаги назорат тадбирларининг ўтказилиши тизимли равишда давом эттирилади.
Агроинспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати